الواقعة
Al-Waaqia
Translation: Uzbek - Rowwad Translation Center · Open the surah
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
إِذَا وَقَعَتِ ٱلۡوَاقِعَةُ
Open ayah 56:1Воқеа рўй берганда.
لَيۡسَ لِوَقۡعَتِهَا كَاذِبَةٌ
Open ayah 56:2Унинг рўй беришини ёлғон дегувчи бўлмас.
خَافِضَةٞ رَّافِعَةٌ
Open ayah 56:3Пастлатувчи. Кўтаргувчи.
إِذَا رُجَّتِ ٱلۡأَرۡضُ رَجّٗا
Open ayah 56:4Ер қаттиқ ларзага келганда.
وَبُسَّتِ ٱلۡجِبَالُ بَسّٗا
Open ayah 56:5Тоғлар титилиб кетганда.
فَكَانَتۡ هَبَآءٗ مُّنۢبَثّٗا
Open ayah 56:6Чанг-тўзонга айланганда.
وَكُنتُمۡ أَزۡوَٰجٗا ثَلَٰثَةٗ
Open ayah 56:7Сиз уч тоифа бўлганингизда.
فَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ
Open ayah 56:8Бас, ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари нима?
وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ
Open ayah 56:9Шум тараф эгалари. Шум тараф эгалари нима?
وَٱلسَّٰبِقُونَ ٱلسَّٰبِقُونَ
Open ayah 56:10Пешқадамлар, пешқадамлар.
أُوْلَٰٓئِكَ ٱلۡمُقَرَّبُونَ
Open ayah 56:11Ана ўшалар муқарраблардир.
فِي جَنَّٰتِ ٱلنَّعِيمِ
Open ayah 56:12Ноз-неъмат жаннатларида.
ثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ
Open ayah 56:13Олдингилардан кўпчилик.
وَقَلِيلٞ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ
Open ayah 56:14Кейингилардан озчилик.
عَلَىٰ سُرُرٖ مَّوۡضُونَةٖ
Open ayah 56:15Тўқилган сўриларда.
مُّتَّكِـِٔينَ عَلَيۡهَا مُتَقَٰبِلِينَ
Open ayah 56:16Бир-бирларига рўбарў бўлиб, ястаниб ўтирадилар.
يَطُوفُ عَلَيۡهِمۡ وِلۡدَٰنٞ مُّخَلَّدُونَ
Open ayah 56:17Атрофларида ёш болалар ҳар доим айланиб турадилар.
بِأَكۡوَابٖ وَأَبَارِيقَ وَكَأۡسٖ مِّن مَّعِينٖ
Open ayah 56:18Оқар булоқдан қадаҳлар, кўзалар ва косалар ила.
لَّا يُصَدَّعُونَ عَنۡهَا وَلَا يُنزِفُونَ
Open ayah 56:19Улардан бошлари ҳам оғримас, маст ҳам бўлиб қолмаслар.
وَفَٰكِهَةٖ مِّمَّا يَتَخَيَّرُونَ
Open ayah 56:20Хоҳлаган меваларини ҳам.
وَلَحۡمِ طَيۡرٖ مِّمَّا يَشۡتَهُونَ
Open ayah 56:21Иштаҳалари тортган қуш гўштини ҳам.
وَحُورٌ عِينٞ
Open ayah 56:22Оҳу кўзли ҳурлар ҳам бор.
كَأَمۡثَٰلِ ٱللُّؤۡلُوِٕ ٱلۡمَكۡنُونِ
Open ayah 56:23Худди яшириб қўйилган дур каби.
جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ
Open ayah 56:24Қилиб ўтган амалларининг мукофоти.
لَا يَسۡمَعُونَ فِيهَا لَغۡوٗا وَلَا تَأۡثِيمًا
Open ayah 56:25У ерда беҳуда гапни ҳам, гуноҳни ҳам эшитмаслар.
إِلَّا قِيلٗا سَلَٰمٗا سَلَٰمٗا
Open ayah 56:26Фақат «Салом, салом», дейилганинигина эшитарлар.
وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ
Open ayah 56:27Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари нима?
فِي سِدۡرٖ مَّخۡضُودٖ
Open ayah 56:28Тикансиз бутазорларда.
وَطَلۡحٖ مَّنضُودٖ
Open ayah 56:29Тизилган бананзорларда.
وَظِلّٖ مَّمۡدُودٖ
Open ayah 56:30Ёйилган сояда.
وَمَآءٖ مَّسۡكُوبٖ
Open ayah 56:31Оқизиб қўйилган сувларда.
وَفَٰكِهَةٖ كَثِيرَةٖ
Open ayah 56:32Мўл-кўл меваларда.
لَّا مَقۡطُوعَةٖ وَلَا مَمۡنُوعَةٖ
Open ayah 56:33Тугамайдиган ва ман ҳам қилинмайдиган.
وَفُرُشٖ مَّرۡفُوعَةٍ
Open ayah 56:34Баланд кўтарилган кўрпачаларда.
إِنَّآ أَنشَأۡنَٰهُنَّ إِنشَآءٗ
Open ayah 56:35Дарҳақиқат, Биз уларни дафъатан яратдик.
فَجَعَلۡنَٰهُنَّ أَبۡكَارًا
Open ayah 56:36Уларни бокиралар қилдик.
عُرُبًا أَتۡرَابٗا
Open ayah 56:37Тенгдош маҳбубалар.
لِّأَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ
Open ayah 56:38Ўнг тараф эгалари учун.
ثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ
Open ayah 56:39Олдингилардан ҳам кўпчилик.
وَثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ
Open ayah 56:40Кейингилардан ҳам кўпчилик.
وَأَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ
Open ayah 56:41Чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари нима?
فِي سَمُومٖ وَحَمِيمٖ
Open ayah 56:42Самум ва қайноқ сув ичрадирлар.
وَظِلّٖ مِّن يَحۡمُومٖ
Open ayah 56:43Қора тутундан иборат соядалар.
لَّا بَارِدٖ وَلَا كَرِيمٍ
Open ayah 56:44Салқин ҳам эмас, фойдали ҳам эмас.
إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَبۡلَ ذَٰلِكَ مُتۡرَفِينَ
Open ayah 56:45Дарҳақиқат, улар бундан олдин маишатпараст эдилар.
وَكَانُواْ يُصِرُّونَ عَلَى ٱلۡحِنثِ ٱلۡعَظِيمِ
Open ayah 56:46Саркашлик билан катта гуноҳларни қилаверардилар.
وَكَانُواْ يَقُولُونَ أَئِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابٗا وَعِظَٰمًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ
Open ayah 56:47"Ўлиб, тупроқ ва суяклар бўлиб кетганимизда яна қайта тириламизми?» дер эдилар.
أَوَءَابَآؤُنَا ٱلۡأَوَّلُونَ
Open ayah 56:48Олдинги ота-боболаримиз ҳам-а?
قُلۡ إِنَّ ٱلۡأَوَّلِينَ وَٱلۡأٓخِرِينَ
Open ayah 56:49Айтинг: «Олдингилару кейингилар
لَمَجۡمُوعُونَ إِلَىٰ مِيقَٰتِ يَوۡمٖ مَّعۡلُومٖ
Open ayah 56:50Маълум кундаги белгиланган вақтда тўплангувчидирлар».
ثُمَّ إِنَّكُمۡ أَيُّهَا ٱلضَّآلُّونَ ٱلۡمُكَذِّبُونَ
Open ayah 56:51Кейин сизлар, эй ёлғон дегувчи гумроҳлар.
لَأٓكِلُونَ مِن شَجَرٖ مِّن زَقُّومٖ
Open ayah 56:52Албатта, заққум дарахтидан егувчисизлар.
فَمَالِـُٔونَ مِنۡهَا ٱلۡبُطُونَ
Open ayah 56:53Бас, ўшандан қоринларни тўлдиргувчисизлар.
فَشَٰرِبُونَ عَلَيۡهِ مِنَ ٱلۡحَمِيمِ
Open ayah 56:54Устидан қайноқ сув ичгувчисизлар.
فَشَٰرِبُونَ شُرۡبَ ٱلۡهِيمِ
Open ayah 56:55Ташна туядек ичгувчисизлар.
هَٰذَا نُزُلُهُمۡ يَوۡمَ ٱلدِّينِ
Open ayah 56:56Уларнинг Қиёмат кунидаги зиёфатлари мана шу.
نَحۡنُ خَلَقۡنَٰكُمۡ فَلَوۡلَا تُصَدِّقُونَ
Open ayah 56:57Сизларни Биз яратганмиз. Тасдиқ этмайсизларми?
أَفَرَءَيۡتُم مَّا تُمۡنُونَ
Open ayah 56:58Сизлар тўкадиган маний ҳақида ўйлаб кўрдингларми?
ءَأَنتُمۡ تَخۡلُقُونَهُۥٓ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡخَٰلِقُونَ
Open ayah 56:59Уни сизлар яратасизларми ёки Биз яратгувчимизми?
نَحۡنُ قَدَّرۡنَا بَيۡنَكُمُ ٱلۡمَوۡتَ وَمَا نَحۡنُ بِمَسۡبُوقِينَ
Open ayah 56:60Орангиздаги ўлимни ҳам Биз тақдир қилиб қўйганмиз ва Биз ожизлар эмасмиз.
عَلَىٰٓ أَن نُّبَدِّلَ أَمۡثَٰلَكُمۡ وَنُنشِئَكُمۡ فِي مَا لَا تَعۡلَمُونَ
Open ayah 56:61Ўрнингизга ўхшашларингизни алмаштириб қўйишга ва сизларни ўзларингиз билмайдиган бир шаклда пайдо қилишга.
وَلَقَدۡ عَلِمۡتُمُ ٱلنَّشۡأَةَ ٱلۡأُولَىٰ فَلَوۡلَا تَذَكَّرُونَ
Open ayah 56:62Дарҳақиқат, дастлабки пайдо бўлишни билдинглар. Бас, эслатма олмайсизларми?
أَفَرَءَيۡتُم مَّا تَحۡرُثُونَ
Open ayah 56:63Экаётган нарсангиз ҳақида ўйлаб кўрдингизми?
ءَأَنتُمۡ تَزۡرَعُونَهُۥٓ أَمۡ نَحۡنُ ٱلزَّٰرِعُونَ
Open ayah 56:64Уни сизлар ундирасизларми ёки Биз ундиргувчилармизми?
لَوۡ نَشَآءُ لَجَعَلۡنَٰهُ حُطَٰمٗا فَظَلۡتُمۡ تَفَكَّهُونَ
Open ayah 56:65Агар истасак, уни қуруқ чўп қилиб юборган бўлар эдик. Бас, ҳайрон бўлиб қолар эдинглар.
إِنَّا لَمُغۡرَمُونَ
Open ayah 56:66«Дарҳақиқат, биз зарар кўргувчилармиз.
بَلۡ نَحۡنُ مَحۡرُومُونَ
Open ayah 56:67Йўқ, биз маҳрумлармиз», (деб қолар эдинглар).
أَفَرَءَيۡتُمُ ٱلۡمَآءَ ٱلَّذِي تَشۡرَبُونَ
Open ayah 56:68Ўзингиз ичадиган сув ҳақида ўйлаб кўрдингларми?
ءَأَنتُمۡ أَنزَلۡتُمُوهُ مِنَ ٱلۡمُزۡنِ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡمُنزِلُونَ
Open ayah 56:69Уни булутлардан сизлар ёғдирдингларми ёки Биз ёғдиргувчимизми?
لَوۡ نَشَآءُ جَعَلۡنَٰهُ أُجَاجٗا فَلَوۡلَا تَشۡكُرُونَ
Open ayah 56:70Агар истасак, уни шўр қилиб қўйган бўлар эдик. Бас, шукр қилмайсизларми?
أَفَرَءَيۡتُمُ ٱلنَّارَ ٱلَّتِي تُورُونَ
Open ayah 56:71Ўзингиз ёқадиган олов ҳақида ўйлаб кўрдингларми?
ءَأَنتُمۡ أَنشَأۡتُمۡ شَجَرَتَهَآ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡمُنشِـُٔونَ
Open ayah 56:72Унинг дарахтини сизлар пайдо қилдингларми ёки Биз пайдо қилгувчимизми?
نَحۡنُ جَعَلۡنَٰهَا تَذۡكِرَةٗ وَمَتَٰعٗا لِّلۡمُقۡوِينَ
Open ayah 56:73Биз уни бир эслатма ва йўловчилар учун бир манфаат қилдик.
فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ
Open ayah 56:74Бас, улуғ Парвардигорингиз номини поклаб тасбеҳ айтинг.
۞فَلَآ أُقۡسِمُ بِمَوَٰقِعِ ٱلنُّجُومِ
Open ayah 56:75Юлдузларнинг ботар жойларига қасам ичурман.
وَإِنَّهُۥ لَقَسَمٞ لَّوۡ تَعۡلَمُونَ عَظِيمٌ
Open ayah 56:76Ва бу, агар билсангиз, улуғ қасам.
إِنَّهُۥ لَقُرۡءَانٞ كَرِيمٞ
Open ayah 56:77Албатта, у улуғ Қуръондир.
فِي كِتَٰبٖ مَّكۡنُونٖ
Open ayah 56:78Асралган Китобда.
لَّا يَمَسُّهُۥٓ إِلَّا ٱلۡمُطَهَّرُونَ
Open ayah 56:79Уни фақат покланганларгина ушлайдилар.
تَنزِيلٞ مِّن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Open ayah 56:80Оламлар Парвардигори тарафидан нозил қилинган.
أَفَبِهَٰذَا ٱلۡحَدِيثِ أَنتُم مُّدۡهِنُونَ
Open ayah 56:81Мана шу сўзни менсимасдан инкор қиляпсизларми?
وَتَجۡعَلُونَ رِزۡقَكُمۡ أَنَّكُمۡ تُكَذِّبُونَ
Open ayah 56:82Мана шу ёлғон дейишингизни ўз ризқингиз қилиб оляпсизларми?
فَلَوۡلَآ إِذَا بَلَغَتِ ٱلۡحُلۡقُومَ
Open ayah 56:83Жонингиз ҳалқумга келганда.
وَأَنتُمۡ حِينَئِذٖ تَنظُرُونَ
Open ayah 56:84Ҳолбуки, ўзларингиз ўша пайтда қараб турасизлар.
وَنَحۡنُ أَقۡرَبُ إِلَيۡهِ مِنكُمۡ وَلَٰكِن لَّا تُبۡصِرُونَ
Open ayah 56:85Биз эса унга сизлардан ҳам яқинроқмиз. Лекин сизлар кўрмайсизлар.
فَلَوۡلَآ إِن كُنتُمۡ غَيۡرَ مَدِينِينَ
Open ayah 56:86Агар сизлар ҳисоб-китобга тортилмайдиган бўлсангизлар.
تَرۡجِعُونَهَآ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ
Open ayah 56:87Агар ростгўй бўлсангизлар, уни жойига қайтаринглар-чи.
فَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُقَرَّبِينَ
Open ayah 56:88Бас, агар у яқин қилинганлардан бўлса,
فَرَوۡحٞ وَرَيۡحَانٞ وَجَنَّتُ نَعِيمٖ
Open ayah 56:89Бас, роҳат, ёқимли ризқ ва неъматларга тўла жаннат (уникидир).
وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ
Open ayah 56:90Агар ўнг тараф эгаларидан бўлса,
فَسَلَٰمٞ لَّكَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ
Open ayah 56:91Бас, сенга ўнг тараф эгаларидан салом бўлсин.
وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُكَذِّبِينَ ٱلضَّآلِّينَ
Open ayah 56:92Агар ёлғонга чиқарувчи гумроҳлардан бўлса,
فَنُزُلٞ مِّنۡ حَمِيمٖ
Open ayah 56:93Бас, (унга) ўта қайноқ сувдан иборат зиёфат бор.
وَتَصۡلِيَةُ جَحِيمٍ
Open ayah 56:94Ва дўзахда ёниш.
إِنَّ هَٰذَا لَهُوَ حَقُّ ٱلۡيَقِينِ
Open ayah 56:95Албатта, бу айни ҳақиқатдир.
فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ
Open ayah 56:96Бас, улуғ Парвардигорингиз номини поклаб тасбеҳ айтинг.