الرحمن
Ar-Rahmaan
Translation: Uzbek - Rowwad Translation Center · Open the surah
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
ٱلرَّحۡمَٰنُ
Open ayah 55:1Меҳрибон.
عَلَّمَ ٱلۡقُرۡءَانَ
Open ayah 55:2Қуръонни ўргатди.
خَلَقَ ٱلۡإِنسَٰنَ
Open ayah 55:3Инсонни яратди.
عَلَّمَهُ ٱلۡبَيَانَ
Open ayah 55:4Унга баённи ўргатди.
ٱلشَّمۡسُ وَٱلۡقَمَرُ بِحُسۡبَانٖ
Open ayah 55:5Қуёш ҳам, ой ҳам ҳисоб биландир.
وَٱلنَّجۡمُ وَٱلشَّجَرُ يَسۡجُدَانِ
Open ayah 55:6Ўт-ўлан ҳам, дов-дарахт ҳам сажда қилурлар.
وَٱلسَّمَآءَ رَفَعَهَا وَوَضَعَ ٱلۡمِيزَانَ
Open ayah 55:7Самони баланд кўтарди ва мезонни ўрнатди.
أَلَّا تَطۡغَوۡاْ فِي ٱلۡمِيزَانِ
Open ayah 55:8Тош-тарозида ҳаддан ошмаслигингиз учун.
وَأَقِيمُواْ ٱلۡوَزۡنَ بِٱلۡقِسۡطِ وَلَا تُخۡسِرُواْ ٱلۡمِيزَانَ
Open ayah 55:9Адолат билан тортинглар ва тарозидан уриб қолманглар.
وَٱلۡأَرۡضَ وَضَعَهَا لِلۡأَنَامِ
Open ayah 55:10Заминни махлуқотлар учун қўйди.
فِيهَا فَٰكِهَةٞ وَٱلنَّخۡلُ ذَاتُ ٱلۡأَكۡمَامِ
Open ayah 55:11Унда мевалар ва гулкосали хурмолар бор.
وَٱلۡحَبُّ ذُو ٱلۡعَصۡفِ وَٱلرَّيۡحَانُ
Open ayah 55:12Ҳамда сомонли донлар ва райҳонлар бор.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:13Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
خَلَقَ ٱلۡإِنسَٰنَ مِن صَلۡصَٰلٖ كَٱلۡفَخَّارِ
Open ayah 55:14Инсонни сопол каби қуриган лойдан яратди.
وَخَلَقَ ٱلۡجَآنَّ مِن مَّارِجٖ مِّن نَّارٖ
Open ayah 55:15Жинларни эса оловдан яратди.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:16Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
رَبُّ ٱلۡمَشۡرِقَيۡنِ وَرَبُّ ٱلۡمَغۡرِبَيۡنِ
Open ayah 55:17Икки машриқ Парвардигори ва икки мағриб Парвардигори.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:18Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
مَرَجَ ٱلۡبَحۡرَيۡنِ يَلۡتَقِيَانِ
Open ayah 55:19Денгиз-дарёни бир-бирлари билан учрашадиган қилиб аралаштирди.
بَيۡنَهُمَا بَرۡزَخٞ لَّا يَبۡغِيَانِ
Open ayah 55:20Ўрталарида бир тўсиқ бўлиб, ундан ўтолмаслар.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:21Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
يَخۡرُجُ مِنۡهُمَا ٱللُّؤۡلُؤُ وَٱلۡمَرۡجَانُ
Open ayah 55:22Иккисидан дуру маржонлар чиқар.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:23Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
وَلَهُ ٱلۡجَوَارِ ٱلۡمُنشَـَٔاتُ فِي ٱلۡبَحۡرِ كَٱلۡأَعۡلَٰمِ
Open ayah 55:24Денгиздаги тоғлар каби юрувчи қурилмалар ҳам Уникидир.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:25Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
كُلُّ مَنۡ عَلَيۡهَا فَانٖ
Open ayah 55:26Унинг устидаги ҳамма фонийдир.
وَيَبۡقَىٰ وَجۡهُ رَبِّكَ ذُو ٱلۡجَلَٰلِ وَٱلۡإِكۡرَامِ
Open ayah 55:27Буюклик ва фазлу карам соҳиби Парвардигорингизнинг Юзигина боқий қолур.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:28Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
يَسۡـَٔلُهُۥ مَن فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ كُلَّ يَوۡمٍ هُوَ فِي شَأۡنٖ
Open ayah 55:29Ундан осмонлару ердаги жонзотлар сўрайдилар. У Зот ҳар куни бир ишдадир.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:30Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
سَنَفۡرُغُ لَكُمۡ أَيُّهَ ٱلثَّقَلَانِ
Open ayah 55:31Эй инсу жинлар, яқинда сизлар учун бўшаймиз.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:32Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
يَٰمَعۡشَرَ ٱلۡجِنِّ وَٱلۡإِنسِ إِنِ ٱسۡتَطَعۡتُمۡ أَن تَنفُذُواْ مِنۡ أَقۡطَارِ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ فَٱنفُذُواْۚ لَا تَنفُذُونَ إِلَّا بِسُلۡطَٰنٖ
Open ayah 55:33Эй жин ва инс жамоаси, агар осмонлару ер ҳудудларидан ўтиб кета олсангизлар, ўтиб кетаверинглар. Куч-қувват билангина ўтиб кета оласизлар.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:34Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
يُرۡسَلُ عَلَيۡكُمَا شُوَاظٞ مِّن نَّارٖ وَنُحَاسٞ فَلَا تَنتَصِرَانِ
Open ayah 55:35Устингизга оловдан бир аланга ва тутун юборилур. Бас, қутула олмассизлар.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:36Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
فَإِذَا ٱنشَقَّتِ ٱلسَّمَآءُ فَكَانَتۡ وَرۡدَةٗ كَٱلدِّهَانِ
Open ayah 55:37Само ёрилиб, ёғ каби қизариб қолганида.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:38Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
فَيَوۡمَئِذٖ لَّا يُسۡـَٔلُ عَن ذَنۢبِهِۦٓ إِنسٞ وَلَا جَآنّٞ
Open ayah 55:39Бас, ўша кунда инсон ҳам, жин ҳам гуноҳидан сўралмас.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:40Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
يُعۡرَفُ ٱلۡمُجۡرِمُونَ بِسِيمَٰهُمۡ فَيُؤۡخَذُ بِٱلنَّوَٰصِي وَٱلۡأَقۡدَامِ
Open ayah 55:41Жиноятчилар сиймоларидан билиниб, пешоналари ва оёқларидан ушланурлар.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:42Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
هَٰذِهِۦ جَهَنَّمُ ٱلَّتِي يُكَذِّبُ بِهَا ٱلۡمُجۡرِمُونَ
Open ayah 55:43Жиноятчилар ёлғонга чиқарган жаҳаннам мана шу.
يَطُوفُونَ بَيۡنَهَا وَبَيۡنَ حَمِيمٍ ءَانٖ
Open ayah 55:44У билан қайноқ сув ўртасида айланаверадилар.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:45Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
وَلِمَنۡ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِۦ جَنَّتَانِ
Open ayah 55:46Парвардигори ҳузурида туришдан қўрққан кишилар учун икки жаннат бор.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:47Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
ذَوَاتَآ أَفۡنَانٖ
Open ayah 55:48Шох-новдали.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:49Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
فِيهِمَا عَيۡنَانِ تَجۡرِيَانِ
Open ayah 55:50Иккисида икки оқар булоқ бор.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:51Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
فِيهِمَا مِن كُلِّ فَٰكِهَةٖ زَوۡجَانِ
Open ayah 55:52Иккисида ҳар бир мевадан жуфт-жуфт бор.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:53Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
مُتَّكِـِٔينَ عَلَىٰ فُرُشِۭ بَطَآئِنُهَا مِنۡ إِسۡتَبۡرَقٖۚ وَجَنَى ٱلۡجَنَّتَيۡنِ دَانٖ
Open ayah 55:54Астарлари шойидан бўлган кўрпачалар устида ястаниб ўтирадилар. Икки жаннат мевалари яқин бўлгувчидир.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:55Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
فِيهِنَّ قَٰصِرَٰتُ ٱلطَّرۡفِ لَمۡ يَطۡمِثۡهُنَّ إِنسٞ قَبۡلَهُمۡ وَلَا جَآنّٞ
Open ayah 55:56Уларда кўзларни тийгувчилар бор. Улардан олдин уларга бирон инс ҳам, жин ҳам тегинмаган.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:57Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
كَأَنَّهُنَّ ٱلۡيَاقُوتُ وَٱلۡمَرۡجَانُ
Open ayah 55:58Улар худди ёқут ва маржон кабидирлар.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:59Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
هَلۡ جَزَآءُ ٱلۡإِحۡسَٰنِ إِلَّا ٱلۡإِحۡسَٰنُ
Open ayah 55:60Яхшиликнинг мукофоти фақат яхшиликдир.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:61Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
وَمِن دُونِهِمَا جَنَّتَانِ
Open ayah 55:62Иккисидан қуйироқда яна икки жаннат бор.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:63Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
مُدۡهَآمَّتَانِ
Open ayah 55:64Икки тўқ яшил.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:65Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
فِيهِمَا عَيۡنَانِ نَضَّاخَتَانِ
Open ayah 55:66Иккисида отилиб тургувчи икки булоқ бор.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:67Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
فِيهِمَا فَٰكِهَةٞ وَنَخۡلٞ وَرُمَّانٞ
Open ayah 55:68Иккисида мевалар, хурмо ва анорлар бор.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:69Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
فِيهِنَّ خَيۡرَٰتٌ حِسَانٞ
Open ayah 55:70Уларда хушхулқ гўзаллар бор.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:71Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
حُورٞ مَّقۡصُورَٰتٞ فِي ٱلۡخِيَامِ
Open ayah 55:72Чодирлардан чиқмаган ҳурлар бор.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:73Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
لَمۡ يَطۡمِثۡهُنَّ إِنسٞ قَبۡلَهُمۡ وَلَا جَآنّٞ
Open ayah 55:74Улардан олдин уларга инс ҳам, жин ҳам тегинмаган.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:75Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
مُتَّكِـِٔينَ عَلَىٰ رَفۡرَفٍ خُضۡرٖ وَعَبۡقَرِيٍّ حِسَانٖ
Open ayah 55:76Яшил ёстиқлар ва гўзал гиламлар устида ястаниб ўтирадилар.
فَبِأَيِّ ءَالَآءِ رَبِّكُمَا تُكَذِّبَانِ
Open ayah 55:77Бас, Парвардигорингизнинг қайси неъматларини ёлғон дейсизлар?!
تَبَٰرَكَ ٱسۡمُ رَبِّكَ ذِي ٱلۡجَلَٰلِ وَٱلۡإِكۡرَامِ
Open ayah 55:78Буюклик ва карам соҳиби Парвардигорингизнинг номи баракотли бўлди.