الواقعة
Al-Waaqia
Translation: Uzbek - Muhammad Sodik Muhammad Yusuf · Open the surah
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
إِذَا وَقَعَتِ ٱلۡوَاقِعَةُ
Open ayah 56:1Воқеа воқеъ бўлганда.
لَيۡسَ لِوَقۡعَتِهَا كَاذِبَةٌ
Open ayah 56:2Унинг воқеъ бўлишини ёлғон қилувчи (жон) йўқдир.
خَافِضَةٞ رَّافِعَةٌ
Open ayah 56:3У ҳам пастлатувчи, ҳам кўтарувчидир.
إِذَا رُجَّتِ ٱلۡأَرۡضُ رَجّٗا
Open ayah 56:4Қачонки ер қаттиқ ларзага келганда.
وَبُسَّتِ ٱلۡجِبَالُ بَسّٗا
Open ayah 56:5Тоғлар майдаланиб, титилганда.
فَكَانَتۡ هَبَآءٗ مُّنۢبَثّٗا
Open ayah 56:6Бас, улар тарқалган чанг-тўзонга айланганда.
وَكُنتُمۡ أَزۡوَٰجٗا ثَلَٰثَةٗ
Open ayah 56:7Ва сизлар уч тоифа бўлгангда.
فَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ
Open ayah 56:8Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир?!
وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ
Open ayah 56:9Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир?!
وَٱلسَّٰبِقُونَ ٱلسَّٰبِقُونَ
Open ayah 56:10Ва пешқадамлар, пешқадамлар.
أُوْلَٰٓئِكَ ٱلۡمُقَرَّبُونَ
Open ayah 56:11Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар.
فِي جَنَّٰتِ ٱلنَّعِيمِ
Open ayah 56:12Сернеъмат жаннатлардалар.
ثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ
Open ayah 56:13Аввалгилардан кўпгина жамоатлар.
وَقَلِيلٞ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ
Open ayah 56:14Ва охиргилардан оздирлар.
عَلَىٰ سُرُرٖ مَّوۡضُونَةٖ
Open ayah 56:15Тўқима сўриларидалар.
مُّتَّكِـِٔينَ عَلَيۡهَا مُتَقَٰبِلِينَ
Open ayah 56:16Бир-бирларига рўбарў бўлиб, ёнбошлаган ҳолларидалар. (Яъни, пешқадамлар жаннат дуру-ёқутларни аралаш қилиб тўқилган сўриларда бир-бирларига қараб, ёнбошлаб-ястаниб роҳатланишар экан.)
يَطُوفُ عَلَيۡهِمۡ وِلۡدَٰنٞ مُّخَلَّدُونَ
Open ayah 56:17Атрофларида мангу ёш йигитлар айланиб юрурлар.
بِأَكۡوَابٖ وَأَبَارِيقَ وَكَأۡسٖ مِّن مَّعِينٖ
Open ayah 56:18Оқар чашма (майи тўлатилган) қадаҳлар, кўзалар ва косалар билан.
لَّا يُصَدَّعُونَ عَنۡهَا وَلَا يُنزِفُونَ
Open ayah 56:19Ундан бош оғриғи ҳам, маст ҳам бўлмаслар.
وَفَٰكِهَةٖ مِّمَّا يَتَخَيَّرُونَ
Open ayah 56:20Ва улар хоҳлаган мевалар билан.
وَلَحۡمِ طَيۡرٖ مِّمَّا يَشۡتَهُونَ
Open ayah 56:21Иштаҳалари тусаган қуш гўшти билан.
وَحُورٌ عِينٞ
Open ayah 56:22Яна кўзи гўзал ҳурлар бор.
كَأَمۡثَٰلِ ٱللُّؤۡلُوِٕ ٱلۡمَكۡنُونِ
Open ayah 56:23Мисоли яширилган дур.
جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ
Open ayah 56:24Булар, қилган амалларнинг мукофотидур.
لَا يَسۡمَعُونَ فِيهَا لَغۡوٗا وَلَا تَأۡثِيمًا
Open ayah 56:25Улар у ерда беҳуда, гуноҳ сўзларни эшитмаслар.
إِلَّا قِيلٗا سَلَٰمٗا سَلَٰمٗا
Open ayah 56:26Фақат «Салом, Салом» дейилганини (эшитарлар). (Бир-бирларига салом берадилар, уларга фаришталар ҳам салом берадилар. Аллоҳнинг саломи ҳам етказиб турилади.)
وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ
Open ayah 56:27Ўнг тараф эгалари. Ўнг тараф эгалари не(саодатлилар)дир!
فِي سِدۡرٖ مَّخۡضُودٖ
Open ayah 56:28Улар тиконсиз сидрзорлардадир. (Сидр-ҳушбўй ҳидли бута бўлиб, араблар уни ҳиди учун яхши кўрар эканлар. Аммо тикани жуда кўп бўларкан.)
وَطَلۡحٖ مَّنضُودٖ
Open ayah 56:29Сермева бананзорлардадир.
وَظِلّٖ مَّمۡدُودٖ
Open ayah 56:30Ва ёйилган соялардадир.
وَمَآءٖ مَّسۡكُوبٖ
Open ayah 56:31Оқар сувлардадир.
وَفَٰكِهَةٖ كَثِيرَةٖ
Open ayah 56:32Сероб мевалардадир.
لَّا مَقۡطُوعَةٖ وَلَا مَمۡنُوعَةٖ
Open ayah 56:33Тугамайдиган ва ман қилинмайдиганлардадир.
وَفُرُشٖ مَّرۡفُوعَةٍ
Open ayah 56:34Баланд-баланд кўрпачалардадир.
إِنَّآ أَنشَأۡنَٰهُنَّ إِنشَآءٗ
Open ayah 56:35Албатта, Биз у(ҳурлар)ни дафъатан, хос қилиб, яратдик.
فَجَعَلۡنَٰهُنَّ أَبۡكَارًا
Open ayah 56:36Бас, уларни бокиралар қилдик.
عُرُبًا أَتۡرَابٗا
Open ayah 56:37Тенгдош маҳбубалар қилдик.
لِّأَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ
Open ayah 56:38Ўнг тараф эгалари учун.
ثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ
Open ayah 56:39Улар аввалгилардан кўпгина жамоатлардир.
وَثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ
Open ayah 56:40Кейингилардан ҳам кўпгина жамоатлардир.
وَأَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ
Open ayah 56:41Ва чап тараф эгалари. Чап тараф эгалари не(бадбахтлар)дир?!
فِي سَمُومٖ وَحَمِيمٖ
Open ayah 56:42Улар ўт шамол ва қайноқ сувдадирлар.
وَظِلّٖ مِّن يَحۡمُومٖ
Open ayah 56:43Қоп-қора тутундан бўлган соядадирлар.
لَّا بَارِدٖ وَلَا كَرِيمٍ
Open ayah 56:44Салқин ҳамэмас, фойдаии ҳам.
إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَبۡلَ ذَٰلِكَ مُتۡرَفِينَ
Open ayah 56:45Албатта улар бундан олдин ҳой-ҳавасга берилганлардан эдилар.
وَكَانُواْ يُصِرُّونَ عَلَى ٱلۡحِنثِ ٱلۡعَظِيمِ
Open ayah 56:46Ва мудом катта гуноҳ ишлар қилар эдилар.
وَكَانُواْ يَقُولُونَ أَئِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابٗا وَعِظَٰمًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ
Open ayah 56:47Ва «Биз ўлиб, тупроққа ва суякка айланганимиздан кейин қайта тирилтриламизми?
أَوَءَابَآؤُنَا ٱلۡأَوَّلُونَ
Open ayah 56:48Аввалги оталаримиз ҳам-а?!» дер эдилар.
قُلۡ إِنَّ ٱلۡأَوَّلِينَ وَٱلۡأٓخِرِينَ
Open ayah 56:49Айтгил: «Албатта, аввалгилар ва охиргилар.
لَمَجۡمُوعُونَ إِلَىٰ مِيقَٰتِ يَوۡمٖ مَّعۡلُومٖ
Open ayah 56:50Маълум кунга белгиланган вақтда албатта тўпланувчилар».
ثُمَّ إِنَّكُمۡ أَيُّهَا ٱلضَّآلُّونَ ٱلۡمُكَذِّبُونَ
Open ayah 56:51Сўнгра, сиз эй адашганлар, ёлғонга чиқарувчилар!
لَأٓكِلُونَ مِن شَجَرٖ مِّن زَقُّومٖ
Open ayah 56:52Албатта, заққум дарахтидан еювчисизлар.
فَمَالِـُٔونَ مِنۡهَا ٱلۡبُطُونَ
Open ayah 56:53Бас, ундан қоринларни тўлдирувчисизлар.
فَشَٰرِبُونَ عَلَيۡهِ مِنَ ٱلۡحَمِيمِ
Open ayah 56:54Бас, устидан ўта қайноқ сувдан ичувчисизлар.
فَشَٰرِبُونَ شُرۡبَ ٱلۡهِيمِ
Open ayah 56:55Бас, чанқоқ туядек ичувчисизлар.
هَٰذَا نُزُلُهُمۡ يَوۡمَ ٱلدِّينِ
Open ayah 56:56Уларнинг қиёмат кунидаги зиёфатлари мана шу!
نَحۡنُ خَلَقۡنَٰكُمۡ فَلَوۡلَا تُصَدِّقُونَ
Open ayah 56:57Биз сизларни яратганимиз, ишонсаларинг-чи!
أَفَرَءَيۡتُم مَّا تُمۡنُونَ
Open ayah 56:58Ўзингиз чиқарадиган манийни ўйлаб кўринг-а!
ءَأَنتُمۡ تَخۡلُقُونَهُۥٓ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡخَٰلِقُونَ
Open ayah 56:59Уни сизлар яратасизми ёки Биз яратувчимизми?!
نَحۡنُ قَدَّرۡنَا بَيۡنَكُمُ ٱلۡمَوۡتَ وَمَا نَحۡنُ بِمَسۡبُوقِينَ
Open ayah 56:60Орангиздаги ўлимни Биз белгилаганмиз ва Биз ожиз эмасмиз.
عَلَىٰٓ أَن نُّبَدِّلَ أَمۡثَٰلَكُمۡ وَنُنشِئَكُمۡ فِي مَا لَا تَعۡلَمُونَ
Open ayah 56:61Сизнинг ўрнингизга сизга ўхшашларни алмаштиришдан ва сизларни ўзингиз билмайдиган ҳолда яратишдан.
وَلَقَدۡ عَلِمۡتُمُ ٱلنَّشۡأَةَ ٱلۡأُولَىٰ فَلَوۡلَا تَذَكَّرُونَ
Open ayah 56:62Ва дарҳақиқат, аввалги яратилишини билдингиз-ку, эсласаларингиз-чи!
أَفَرَءَيۡتُم مَّا تَحۡرُثُونَ
Open ayah 56:63Ўзингиз экаётган нарсани ўйлаб кўринг-а!
ءَأَنتُمۡ تَزۡرَعُونَهُۥٓ أَمۡ نَحۡنُ ٱلزَّٰرِعُونَ
Open ayah 56:64Уни сиз ундирасизми ёки Биз ундирувчимизми?
لَوۡ نَشَآءُ لَجَعَلۡنَٰهُ حُطَٰمٗا فَظَلۡتُمۡ تَفَكَّهُونَ
Open ayah 56:65Агар хоҳласак, Биз уни қуруқ чўпга айлантириб қўямиз. Сизлар эса надоматда ажабланиб:
إِنَّا لَمُغۡرَمُونَ
Open ayah 56:66«Албатта, биз зиён кўрганлармиз.
بَلۡ نَحۡنُ مَحۡرُومُونَ
Open ayah 56:67Балки маҳрум бўлганлармиз», (дейсиз).
أَفَرَءَيۡتُمُ ٱلۡمَآءَ ٱلَّذِي تَشۡرَبُونَ
Open ayah 56:68Ўзингиз ичадиган сувни ўйлаб кўринг-а!
ءَأَنتُمۡ أَنزَلۡتُمُوهُ مِنَ ٱلۡمُزۡنِ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡمُنزِلُونَ
Open ayah 56:69Уни булутлардан сиз туширасизми ёки Биз тушурувчимизми?
لَوۡ نَشَآءُ جَعَلۡنَٰهُ أُجَاجٗا فَلَوۡلَا تَشۡكُرُونَ
Open ayah 56:70Агар хоҳласак, Биз уни шўр қилиб қўямиз. Шукр қилсангиз-чи!
أَفَرَءَيۡتُمُ ٱلنَّارَ ٱلَّتِي تُورُونَ
Open ayah 56:71Ўзингиз ёқадиган оловни ўйлаб кўринг-а!
ءَأَنتُمۡ أَنشَأۡتُمۡ شَجَرَتَهَآ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡمُنشِـُٔونَ
Open ayah 56:72Унинг дарахтини сиз яратгансизми ёки Биз яратувчимизми?
نَحۡنُ جَعَلۡنَٰهَا تَذۡكِرَةٗ وَمَتَٰعٗا لِّلۡمُقۡوِينَ
Open ayah 56:73Биз у(олов)ни эслатма ва йўловчилар учун манфаъат қилиб қўйдик.
فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ
Open ayah 56:74Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт! (Мазкур неъматларнинг эгасини таниган инсон Улуғ Аллоҳ таолога тасбиҳ айтиб, ибодат қилишга ўтади.)
۞فَلَآ أُقۡسِمُ بِمَوَٰقِعِ ٱلنُّجُومِ
Open ayah 56:75Юлдузларнинг манзиллари билан қасам ичаман. («Жойлари» деганимиз - унинг ўрнашган, чиқиш ва ботиш жойлари - буржларидир.)
وَإِنَّهُۥ لَقَسَمٞ لَّوۡ تَعۡلَمُونَ عَظِيمٌ
Open ayah 56:76Албатта, агар билсангиз бу улуғ қасамдир. (Бу ояти карима ўн тўрт асрдан кўпроқ муқаддам нозил бўлганлиги ҳаммага маълум. Ўша пайтда одамлар юлдузлар ҳақида содда тушунчага эга эдилар, уларнинг ҳажми, сони, ҳаракати ҳақида деярли ҳеч нарса билмас эдилар. Фалакиёт илми ривожланиб, улар воситасида очилган жуда кўплаб куллиётлар Қуръон оятларининг улуғлигини тасдиқлади.)
إِنَّهُۥ لَقُرۡءَانٞ كَرِيمٞ
Open ayah 56:77Албатта, у Қуръони каримдир.
فِي كِتَٰبٖ مَّكۡنُونٖ
Open ayah 56:78У сақланган китобдадир.
لَّا يَمَسُّهُۥٓ إِلَّا ٱلۡمُطَهَّرُونَ
Open ayah 56:79Уни фақат покланганларгина ушлайдир.
تَنزِيلٞ مِّن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Open ayah 56:80У оламларнинг Роббисидан туширилгандир.
أَفَبِهَٰذَا ٱلۡحَدِيثِ أَنتُم مُّدۡهِنُونَ
Open ayah 56:81Бас, сизлар мана шу сўз(Қуръон)га бепарволик қиласизларми?!
وَتَجۡعَلُونَ رِزۡقَكُمۡ أَنَّكُمۡ تُكَذِّبُونَ
Open ayah 56:82Ва ёлғонга чиқаришни ризқ қилиб оласизларми?! (Яъни, иймон келтириш лозим бўлган нарсаларга ишонмасликни ўз насибангиз қилиб оласизларми?)
فَلَوۡلَآ إِذَا بَلَغَتِ ٱلۡحُلۡقُومَ
Open ayah 56:83Жонингиз ҳалқумга келиб қолса-чи?!
وَأَنتُمۡ حِينَئِذٖ تَنظُرُونَ
Open ayah 56:84Ҳолбуки, ўша вақтда ўзларингиз қараб турган бўласизлар.
وَنَحۡنُ أَقۡرَبُ إِلَيۡهِ مِنكُمۡ وَلَٰكِن لَّا تُبۡصِرُونَ
Open ayah 56:85Биз эса, сиздан кўра унга яқинмиз, аммо сизлар кўрмайсизлар. (Яъни, Аллоҳнинг Ўз бандасига қанчалар яқинлигини англамайсизлар. Ўлаётган одамга Аллоҳ таоло унинг устида турган қариндошидан кўра яқинроқ бўлади.)
فَلَوۡلَآ إِن كُنتُمۡ غَيۡرَ مَدِينِينَ
Open ayah 56:86Агар сиз ҳисоб бермас бўлсангиз.
تَرۡجِعُونَهَآ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ
Open ayah 56:87У(жон)ни ўрнига қайтаринг-чи! Агар ростгўй бўлсангиз!
فَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُقَرَّبِينَ
Open ayah 56:88Агар, у муқарраблардан бўлса.
فَرَوۡحٞ وَرَيۡحَانٞ وَجَنَّتُ نَعِيمٖ
Open ayah 56:89Роҳатда, фароғатда ва сернеъмат жаннатдадир.
وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ
Open ayah 56:90Агар ўнг тараф эгаларидан бўлса.
فَسَلَٰمٞ لَّكَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ
Open ayah 56:91Бас, «Сенга ўнг тараф эгаларидан Салом»дир.
وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُكَذِّبِينَ ٱلضَّآلِّينَ
Open ayah 56:92Ва агар ёлғонга чиқарувчилардан, гумроҳлардан бўлса.
فَنُزُلٞ مِّنۡ حَمِيمٖ
Open ayah 56:93Бас, ўта қайноқ сувдан зиёфатдир.
وَتَصۡلِيَةُ جَحِيمٍ
Open ayah 56:94Ва дўзахга киришдир.
إِنَّ هَٰذَا لَهُوَ حَقُّ ٱلۡيَقِينِ
Open ayah 56:95Албатта, ушбуочиқ-ойдин ҳақиқатдир.
فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ
Open ayah 56:96Бас, улуғ Роббинг исмини поклаб ёд эт!