الواقعة

Al-Waaqia

The Inevitable · Surah 56 · Ayahs: 96 · Meccan

Translation: Uzbek - Alauddin Mansour · Open the surah

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

  1. إِذَا وَقَعَتِ ٱلۡوَاقِعَةُ

    Open ayah 56:1

    Қачон Воқеа — Қиёмат воқеъ бўлса,

    1. И з о ҳ. Яъни, аниқ тушгувчи бўлган Қиёмат соати келганида, ҳаёти дунёда Аллоҳ таоло шаънига ёлғон тўқиб юрган кимсалардан биронтаси ёлғон сўзлай олмай қолади.
  2. لَيۡسَ لِوَقۡعَتِهَا كَاذِبَةٌ

    Open ayah 56:2

    У воқеъ бўлган чоғда бирон ёлғон сўзлагувчи бўлмас.

  3. خَافِضَةٞ رَّافِعَةٌ

    Open ayah 56:3

    (Қиёмат кофирларни дўзахга дучор этиш билан) паст қилгувчи, (мўминларни эса жаннатга киритиш билан) баланд қилгувчидир.

    1. И з о ҳ. Яъни, бу дунёда нафслари истаган хирсу ҳавасларга муккадан кетиб, мол-давлат ва салтанатлари билан ҳаволаниб юрган динсиз-иймонсиз кимсаларни Қиёматда энг тубан дўзахга ташлаш билан паст қилиб қўяр, аммо бу ҳаёти дунёда мудом рўй бериб турадиган зулму ситам ва ҳақсизлик азобидан эзилиб юрсалар-да, ўз иймон-эътиқодларида устивор бўлган мўмин-мусулмонларни эса жаннатлардаги баланд мақомларга кўтарур.
  4. إِذَا رُجَّتِ ٱلۡأَرۡضُ رَجّٗا

    Open ayah 56:4

    (У кунда) Ер (қаттиқ) ларзага келди;

  5. وَبُسَّتِ ٱلۡجِبَالُ بَسّٗا

    Open ayah 56:5

    Тоғлар титилди;

  6. فَكَانَتۡ هَبَآءٗ مُّنۢبَثّٗا

    Open ayah 56:6

    Ва чанг-тўзонга айланди.

  7. وَكُنتُمۡ أَزۡوَٰجٗا ثَلَٰثَةٗ

    Open ayah 56:7

    Ва сизлар уч синф-тоифа бўлиб қолдингизлар.

  8. فَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ

    Open ayah 56:8

    Бас, (у уч тоифадан биринчиси) ўнг томон эгаларидир. Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир!

    1. И з о ҳ. Ўнг томон эгалари ҳаёти дунёдан иймон-эътиқод билан ўтганлари сабабли Қиёмат Кунида номаи-аъмоллари ўнг томонларидан берилиб, жаннат неъматларига сазовор бўлган саодатманд кишилардир. Чап томон эгалари эса ҳаёти дунёдан куфру исён билан ўтганлари сабабли Қиёмат Кунида номаи-аъмоллари чап томонларидан берилиб, дўзахга гирифтор бўлган бадбахт кимсалардир.
  9. وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ

    Open ayah 56:9

    (Иккинчи тоифа) шум-чап томон эгаларидир. Шум-чап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахтсизлик)дир!

  10. وَٱلسَّٰبِقُونَ ٱلسَّٰبِقُونَ 

    Open ayah 56:10

    (Учинчи тоифа бўлмиш барча яхши амалларга) пешқадам бўлгувчи зотлар (жаннат неъматларига эришишида ҳам) пешқадам бўлгувчи зотлардир!

  11. أُوْلَٰٓئِكَ ٱلۡمُقَرَّبُونَ

    Open ayah 56:11

    Ана ўшалар (Аллоҳ таолога) яқин қилингувчилардир.

  12. فِي جَنَّٰتِ ٱلنَّعِيمِ

    Open ayah 56:12

    (Улар) ноз-неъмат боғларидадирлар.

  13. ثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ

    Open ayah 56:13

    (У пешқадамлар) аввалги (уммат)лардан кўпчилик,

  14. وَقَلِيلٞ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ

    Open ayah 56:14

    кейингилардан (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом умматларидан) эса оздир.

    1. И з о ҳ. Яъни, Одам алайҳиссаломдан тортиб, то Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломгача, ўтган барча пайғамбарларга иймон келтирган ва уларнинг ёнларида туриб Аллоҳ таоло буюрган динга даъват қилишда ёрдамчи бўлган аввалги умматлар орасидаги пешқадам зотларнинг саноқларига нисбатан Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом умматлари ўртасидаги пешқадам зотларнинг сонлари оздир.
  15. عَلَىٰ سُرُرٖ مَّوۡضُونَةٖ

    Open ayah 56:15

    (Улар олтиндан) тўқилган сўриларда

  16. مُّتَّكِـِٔينَ عَلَيۡهَا مُتَقَٰبِلِينَ

    Open ayah 56:16

    ястанган ҳолларида бир-бирларига рўбарў бўлиб (ўлтирурлар).

  17. يَطُوفُ عَلَيۡهِمۡ وِلۡدَٰنٞ مُّخَلَّدُونَ

    Open ayah 56:17

    Устларида эса мангу ёш (яъни, ҳеч қаримайдиган) болалар (қадаҳларни) айлантириб турурлар.

  18. بِأَكۡوَابٖ وَأَبَارِيقَ وَكَأۡسٖ مِّن مَّعِينٖ

    Open ayah 56:18

    Оқар чашмадан (майли) қадаҳларни, кўзаларни ва косаларни (айлантириб турурлар).

  19. لَّا يُصَدَّعُونَ عَنۡهَا وَلَا يُنزِفُونَ

    Open ayah 56:19

    У (май)лардан уларнинг бошлари ҳам оғримас, маст ҳам бўлмаслар.

  20. وَفَٰكِهَةٖ مِّمَّا يَتَخَيَّرُونَ 

    Open ayah 56:20

    Яна ўзлари танлаб оладиган мева-чева;

  21. وَلَحۡمِ طَيۡرٖ مِّمَّا يَشۡتَهُونَ

    Open ayah 56:21

    Ҳамда иштаҳалари тортган қуш гўштлари ҳам (айлантириб турилур).

  22. وَحُورٌ عِينٞ

    Open ayah 56:22

    Яна (улар учун) оҳу кўз ҳурлар бордир.

  23. كَأَمۡثَٰلِ ٱللُّؤۡلُوِٕ ٱلۡمَكۡنُونِ

    Open ayah 56:23

    Худди яшириб қўйилган марварид мисол (оҳу кўз ҳурлар бордир).

  24. جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَعۡمَلُونَ

    Open ayah 56:24

    (Бу) улар (ҳаёти дунёда) қилиб ўтган амалларининг мукофотидир.

  25. لَا يَسۡمَعُونَ فِيهَا لَغۡوٗا وَلَا تَأۡثِيمًا

    Open ayah 56:25

    Улар у жойда бирон беҳуда ва гуноҳ-ёлғон (сўз)ни эшитмаслар,

  26. إِلَّا قِيلٗا سَلَٰمٗا سَلَٰمٗا

    Open ayah 56:26

    фақат «Салом-салом», дейилганинигина (эшитурлар).

  27. وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلۡيَمِينِ

    Open ayah 56:27

    Ўнг томон эгалари... Ўнг томон эгалари (бўлмоқ) не (саодат)дир!

  28. فِي سِدۡرٖ مَّخۡضُودٖ

    Open ayah 56:28

    (Улар) тикансиз бутазорларда.

  29. وَطَلۡحٖ مَّنضُودٖ

    Open ayah 56:29

    Тизилган бананзорларда.

  30. وَظِلّٖ مَّمۡدُودٖ 

    Open ayah 56:30

    Ёйилган соя (ости)да.

  31. وَمَآءٖ مَّسۡكُوبٖ

    Open ayah 56:31

    Оқизиб қўйилган сув (усти)да.

  32. وَفَٰكِهَةٖ كَثِيرَةٖ

    Open ayah 56:32

    Кўпдан-кўп (турли туман) мева-чева (ости)да.

  33. لَّا مَقۡطُوعَةٖ وَلَا مَمۡنُوعَةٖ

    Open ayah 56:33

    (У мевалар) тугаб қолмайди ва манъ ҳам этилмайди.

  34. وَفُرُشٖ مَّرۡفُوعَةٍ

    Open ayah 56:34

    Баланд кўтарилган кўрпачалар (усти)дадирлар.

  35. إِنَّآ أَنشَأۡنَٰهُنَّ إِنشَآءٗ

    Open ayah 56:35

    Дарвоқеъ, Биз уларни (оху кўз ҳурларни) дафъатан пайдо қилдик (яъни, улар онадан туғилмадилар, балки Аллоҳнинг қудрати билан дафъатан пайдо бўлдилар).

  36. فَجَعَلۡنَٰهُنَّ أَبۡكَارًا

    Open ayah 56:36

    Сўнг (уларни ўнг томон эгалари учун) бокира қизлар қилиб қўйдик.

  37. عُرُبًا أَتۡرَابٗا

    Open ayah 56:37

    (Улар ёшда ҳам, ҳусну жамол ва қадду қоматда ҳам) бири-бирига тенг, эҳтиросли (ҳурлардир).

  38. لِّأَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ

    Open ayah 56:38

    (Уларни) ўнг томон эгалари учун (қилдик).

  39. ثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأَوَّلِينَ

    Open ayah 56:39

    (Ўнг томон эгалари бўлмиш саодатманд кишилар) аввалги (уммат)лардан ҳам кўпчилик,

  40. وَثُلَّةٞ مِّنَ ٱلۡأٓخِرِينَ 

    Open ayah 56:40

    кейингилардан (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом умматларидан) ҳам кўпчилиқдир.

  41. وَأَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ مَآ أَصۡحَٰبُ ٱلشِّمَالِ

    Open ayah 56:41

    Чап томон эгалари... Чап томон эгалари (бўлмоқ) не (бахтсизлик)дир!

  42. فِي سَمُومٖ وَحَمِيمٖ

    Open ayah 56:42

    (Улар дўзахдан тинимсиз эсиб турадиган, баданларни илма-тешик қилиб юборувчи) Самум (шамоли) ва қайноқ сув ичида;

  43. وَظِلّٖ مِّن يَحۡمُومٖ

    Open ayah 56:43

    Bа қора тутундан иборат «соя» (ости)дадирлар.

  44. لَّا بَارِدٖ وَلَا كَرِيمٍ

    Open ayah 56:44

    (У «соя») на салқин, на фойдалидир.

  45. إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَبۡلَ ذَٰلِكَ مُتۡرَفِينَ

    Open ayah 56:45

    Дарвоқеъ, улар бундан илгари (яъни, ҳаёти дунёда хирсу ҳавасга муккадан кетган) боёнлар эдилар.

  46. وَكَانُواْ يُصِرُّونَ عَلَى ٱلۡحِنثِ ٱلۡعَظِيمِ

    Open ayah 56:46

    Улар улуғ гуноҳ (яъни, ширк) устида оёқ тираб турар эдилар.

  47. وَكَانُواْ يَقُولُونَ أَئِذَا مِتۡنَا وَكُنَّا تُرَابٗا وَعِظَٰمًا أَءِنَّا لَمَبۡعُوثُونَ

    Open ayah 56:47

    Ва: «Бизлар ўлиб, тупроқ ва суякларга айлангач, ростдан ҳам қайта тирилгувчимизми,

  48. أَوَءَابَآؤُنَا ٱلۡأَوَّلُونَ

    Open ayah 56:48

    аввалги ота-боболаримиз ҳам-а?!», деб (масхара қилар) эдилар.

  49. قُلۡ إِنَّ ٱلۡأَوَّلِينَ وَٱلۡأٓخِرِينَ

    Open ayah 56:49

    (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом, сиз уларга) айтинг: «Албатта аввалгилар ҳам, кейингилар ҳам

  50. لَمَجۡمُوعُونَ إِلَىٰ مِيقَٰتِ يَوۡمٖ مَّعۡلُومٖ 

    Open ayah 56:50

    Маълум Кундаги белгиланган вақтга шак-шубҳасиз, тўплангувчидирлар.

  51. ثُمَّ إِنَّكُمۡ أَيُّهَا ٱلضَّآلُّونَ ٱلۡمُكَذِّبُونَ

    Open ayah 56:51

    Сўнгра албатта сизлар, эй (қайта тирилишни) ёлғон дегувчи гумроҳлар,

  52. لَأٓكِلُونَ مِن شَجَرٖ مِّن زَقُّومٖ

    Open ayah 56:52

    Шак-шубҳасиз, (жаҳаннамнинг ўртасида ўсадиган) Заққум дарахтидан егувчи

  53. فَمَالِـُٔونَ مِنۡهَا ٱلۡبُطُونَ

    Open ayah 56:53

    — ундан қоринларингизни тўлдиргувчидирсизлар.

  54. فَشَٰرِبُونَ عَلَيۡهِ مِنَ ٱلۡحَمِيمِ

    Open ayah 56:54

    Сўнг унинг устига қайноқ сувдан ичгувчи, (ичганда ҳам)

  55. فَشَٰرِبُونَ شُرۡبَ ٱلۡهِيمِ

    Open ayah 56:55

    — Ташна-тўймас туялар каби ичгувчидирсизлар!

  56. هَٰذَا نُزُلُهُمۡ يَوۡمَ ٱلدِّينِ

    Open ayah 56:56

    Мана шу уларнинг жазо (Қиёмат) Кунидаги «зиёфатларидир»!

  57. نَحۡنُ خَلَقۡنَٰكُمۡ فَلَوۡلَا تُصَدِّقُونَ

    Open ayah 56:57

    (Эй инсонлар), сизларни Биз Ўзимиз яратдик-ку! Энди сизлар (Охиратда яна қайта яратишга қодир эканлигимизни) тасдиқ этмайсизларми?!

    1. И з о ҳ. Яъни, йўқдан бор қилишга қодир бўлган Зот қайта яратишга ҳам шак-шубҳасиз, қодирдир. Энди қуйидаги оятларда Аллоҳ таоло Ўзининг қайта яратишга қодир эканлигига тўрт нарсани, яъни инсонни яратганини, наботот (экин-ўсимликлар)ни яратганини, сувни яратганини ва ўт-оловни яратганини далил қилиб келтиради.
  58. أَفَرَءَيۡتُم مَّا تُمۡنُونَ

    Open ayah 56:58

    Сизлар (хотинларингизнинг бачадонига) тўкадиган маний-уруғ ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?

  59. ءَأَنتُمۡ تَخۡلُقُونَهُۥٓ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡخَٰلِقُونَ

    Open ayah 56:59

    Уни сизлар (комил инсон қилиб) яратурмисизлар ёки Биз яратгувчимизми?!

    1. И з о ҳ. Дарҳақиқат, бу инсон кўз ўнгида доимо такрорланиб турганлиги сабабли эътибор берилмайдиган буюк бир мўъжизадир: наҳотки киши баданидан ажралиб чиқиб турадиган тер, кўз ёши каби бўлган бир томчи сувдан — манийдан — озгина муддат ўтгач, ўз-ўзидан эркак ё аёл жинсига мансуб, эшитгувчи, кўргувчи бир инсон пайдо бўлиб қолса. Тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган бу иш қандай содир бўлди? Ахир бу инсон ўзининг суяклари, гўшти ва териси билан томирлари-ю, тук ва тирноқлари билан ҳамда фақат ўзигагина хос бўлган хулқи-табиати билан қаерга яшириниб олган эди?! Қайси бир доно одам бир томчи сув ўз-ўзидан мана шундай инсонга айланган дея олади? Ҳеч ким! Чунки маний она бачадонига тушиши биланоқ эр-хотиннинг иш-амали битган: улар ўша бир томчи сувдан ҳомила пайдо бўладими-йўқми билишга қодир эмаслар, энди бу ёғи ёлғиз Яратганнинг хоҳишига ҳавола. Агар У зот хоҳласа, Ўз қудрати билан бир хил ҳужайрадан иборат бўлган ўша манийдан инсоннинг жамийки аъзоларининг ҳар бири ўзига хос бўлган минг-минглаб ҳужайраларини пайдо қилади ва ҳар бир аъзонинг ҳужайрасига ўз вазифасини пайдо қилади ва унга жон киритади... Дарҳақиқат, бу илоҳий мўъжизада ақл юритгувчи кишилар учун етарли ибрат бордир.
  60. نَحۡنُ قَدَّرۡنَا بَيۡنَكُمُ ٱلۡمَوۡتَ وَمَا نَحۡنُ بِمَسۡبُوقِينَ 

    Open ayah 56:60

    Сизларнинг ўртангиздаги ўлимни ҳам Биз белгилаб қўйгандирмиз (яъни, сизларга ҳаётни ҳам, ўлимни ҳам Биз берурмиз) ва Биз ожиз эмасдирмиз.

  61. عَلَىٰٓ أَن نُّبَدِّلَ أَمۡثَٰلَكُمۡ وَنُنشِئَكُمۡ فِي مَا لَا تَعۡلَمُونَ

    Open ayah 56:61

    (Сизларни вафот топдириб, ўрнингларга) сизларга ўхшаганларни алмаштириб қўйишга ҳамда сизларни ўзларингиз билмайдиган ҳолат-суратда қайта пайдо қилишга ҳам (ожиз эмасдирмиз).

  62. وَلَقَدۡ عَلِمۡتُمُ ٱلنَّشۡأَةَ ٱلۡأُولَىٰ فَلَوۡلَا تَذَكَّرُونَ

    Open ayah 56:62

    Дарвоқеъ, сизлар дастлабки пайдо бўлишларингиз (қандай бўлгани)ни билдинглар-ку! Бас, эслатма-ибрат олмайсизларми?!

  63. أَفَرَءَيۡتُم مَّا تَحۡرُثُونَ

    Open ayah 56:63

    Сизлар экаётган зироатларингиз ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?

  64. ءَأَنتُمۡ تَزۡرَعُونَهُۥٓ أَمۡ نَحۡنُ ٱلزَّٰرِعُونَ

    Open ayah 56:64

    Уни сизлар ундириб-ўстирурмисизлар ёки Биз ундиргувчимизми?!

  65. لَوۡ نَشَآءُ لَجَعَلۡنَٰهُ حُطَٰمٗا فَظَلۡتُمۡ تَفَكَّهُونَ

    Open ayah 56:65

    Агар Биз хоҳласак, албатта уни қуруқ чўп қилиб қўйган бўлур эдик, бас, сизлар ажабланган ҳолларингизда:

  66. إِنَّا لَمُغۡرَمُونَ

    Open ayah 56:66

    «Шак-шубҳасиз, бизлар зиён кўргувчилармиз.

  67. بَلۡ نَحۡنُ مَحۡرُومُونَ

    Open ayah 56:67

    Йўқ, бизлар (барча ризқу рўздан) маҳрум бўлгувчилармиз», (деб надомат қилиб қолган бўлур эдингазлар).

  68. أَفَرَءَيۡتُمُ ٱلۡمَآءَ ٱلَّذِي تَشۡرَبُونَ

    Open ayah 56:68

    Сизлар ўзларингиз ичадиган сув ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?

  69. ءَأَنتُمۡ أَنزَلۡتُمُوهُ مِنَ ٱلۡمُزۡنِ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡمُنزِلُونَ

    Open ayah 56:69

    Уни булутлардан сизлар ёғдирдингларми ёки Биз ёғдиргувчимизми?!

  70. لَوۡ نَشَآءُ جَعَلۡنَٰهُ أُجَاجٗا فَلَوۡلَا تَشۡكُرُونَ 

    Open ayah 56:70

    Агар Биз хоҳласак, уни шўр қилиб қўйган бўлур эдик. Бас, шукр қилмайсизларми?!

  71. أَفَرَءَيۡتُمُ ٱلنَّارَ ٱلَّتِي تُورُونَ

    Open ayah 56:71

    Сизлар ёқадиган ўт-олов ҳақида ҳеч ўйлаб кўрдингларми?

  72. ءَأَنتُمۡ أَنشَأۡتُمۡ شَجَرَتَهَآ أَمۡ نَحۡنُ ٱلۡمُنشِـُٔونَ

    Open ayah 56:72

    Унинг дарахтини сизлар пайдо қилдингларми ёки Биз пайдо қилгувчимизми?!

  73. نَحۡنُ جَعَلۡنَٰهَا تَذۡكِرَةٗ وَمَتَٰعٗا لِّلۡمُقۡوِينَ

    Open ayah 56:73

    Биз уни (жаҳаннам ўтидан) бир эслатма ва (саҳроларда юрадиган) мусофир-йўловчилар учун фойдаланадиган нарса қилиб қўйдик.

  74. فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ

    Open ayah 56:74

    Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), улуғ Парвардигорингизнинг номини (ҳар қандай айб-нуқсондан) поклаб-тасбеҳ айтинг!

  75. ۞فَلَآ أُقۡسِمُ بِمَوَٰقِعِ ٱلنُّجُومِ

    Open ayah 56:75

    Мен юлдузларнинг ботар жойларига қасам ичурманки,

  76. وَإِنَّهُۥ لَقَسَمٞ لَّوۡ تَعۡلَمُونَ عَظِيمٌ

    Open ayah 56:76

    — Ҳолбуки, бу (қасам) агар билсангизлар, шак-шубҳасиз, улуғ-катта қасамдир,

  77. إِنَّهُۥ لَقُرۡءَانٞ كَرِيمٞ

    Open ayah 56:77

    — албатта у Улуғ Қуръондир!

  78. فِي كِتَٰبٖ مَّكۡنُونٖ

    Open ayah 56:78

    (Қуръон сеҳр ёки уйдирма эмас, балки) асралган Китобдаги (Лавҳул-Маҳфуздаги Улуғ Қуръондир).

  79. لَّا يَمَسُّهُۥٓ إِلَّا ٱلۡمُطَهَّرُونَ

    Open ayah 56:79

    Уни фақат таҳоратли — пок кишиларгина ушларлар.

  80. تَنزِيلٞ مِّن رَّبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ 

    Open ayah 56:80

    (У) барча оламлар Парвардигори томонидан нозил қилингандир.

  81. أَفَبِهَٰذَا ٱلۡحَدِيثِ أَنتُم مُّدۡهِنُونَ

    Open ayah 56:81

    Бас, (эй кофирлар), сизлар мана шу Сўз — Қуръонга бепарволик қилурмисизлар (яъни, сизлар шундай улуғ Китобни назарларингизга илмасдан инкор қилмоқдасизларми)?!

  82. وَتَجۡعَلُونَ رِزۡقَكُمۡ أَنَّكُمۡ تُكَذِّبُونَ

    Open ayah 56:82

    Ва сизлар (Қуръонни) ёлғон дейиш(дек бадбахтлик)ни ўзларингизнинг ризқ-насибаларингиз қилиб олурсизларми?!

  83. فَلَوۡلَآ إِذَا بَلَغَتِ ٱلۡحُلۡقُومَ

    Open ayah 56:83

    Бас, қачон (вафот қилаётган кишининг жони) халқумига етганида;

  84. وَأَنتُمۡ حِينَئِذٖ تَنظُرُونَ

    Open ayah 56:84

    — Ҳолбуки, ўша вақтда сизлар қараб турурсизлар;

  85. وَنَحۡنُ أَقۡرَبُ إِلَيۡهِ مِنكُمۡ وَلَٰكِن لَّا تُبۡصِرُونَ

    Open ayah 56:85

    Ва Биз унга сизлардан кўра яқинроқ булурмиз, лекин сизлар (буни) курмайсизлар (билмайсизлар).

  86. فَلَوۡلَآ إِن كُنتُمۡ غَيۡرَ مَدِينِينَ

    Open ayah 56:86

    Бас, агар сизлар эгасиз бўлсангизлар;

  87. تَرۡجِعُونَهَآ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ

    Open ayah 56:87

    (Ва ўзларингизнинг: «Ҳеч қандай Эга — Парвардигор ҳам, қайта тирилиш ҳам йуқ», деган сўзларингизда) ростгўй булсангизлар ўша (жонни яна жасадга) қайтара олсангизлар эди! (Йуқ, ҳеч қачон қайтара олмассизлар).

  88. فَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُقَرَّبِينَ

    Open ayah 56:88

    Энди агар ўша (вафот қилгувчи киши Аллоҳга) яқин қилинган (пешқадам)лардан булса,

  89. فَرَوۡحٞ وَرَيۡحَانٞ وَجَنَّتُ نَعِيمٖ

    Open ayah 56:89

    у ҳолда (унинг учун) роҳат-фароғат, гўзал ризқ ва ноз-неъматли жаннат бордир!

  90. وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ 

    Open ayah 56:90

    Энди агар у ўнг томон эгаларидан бўлса,

  91. فَسَلَٰمٞ لَّكَ مِنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡيَمِينِ

    Open ayah 56:91

    у ҳолда (эй саодатманд бандам), сенга ўнг томон эгаларидан салом бўлгай!

  92. وَأَمَّآ إِن كَانَ مِنَ ٱلۡمُكَذِّبِينَ ٱلضَّآلِّينَ

    Open ayah 56:92

    Энди агар у (қайта тирилишни) ёлғон дегувчи гумроҳлардан (яъни, чап томон эгаларидан) бўлса,

  93. فَنُزُلٞ مِّنۡ حَمِيمٖ

    Open ayah 56:93

    у ҳолда қайноқ сувдан иборат «зиёфат»,

  94. وَتَصۡلِيَةُ جَحِيمٍ

    Open ayah 56:94

    ва дўзахга киритилиш бордир!

  95. إِنَّ هَٰذَا لَهُوَ حَقُّ ٱلۡيَقِينِ

    Open ayah 56:95

    Шак-шубҳасиз, (ушбу сурада зикр қилинган нарсалар) айни ҳақиқатнинг ўзидир!

  96. فَسَبِّحۡ بِٱسۡمِ رَبِّكَ ٱلۡعَظِيمِ

    Open ayah 56:96

    Бас, улуғ Парвардигорингизнинг номини (ҳар қандай айб-нуқсондан) поклаб-тасбеҳ айтинг!