القلم
Al-Qalam
Translation: Uzbek - Rowwad Translation Center · Open the surah
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
نٓۚ وَٱلۡقَلَمِ وَمَا يَسۡطُرُونَ
Open ayah 68:1Нун. Қалам ва у битадиган битикларга қасам.
مَآ أَنتَ بِنِعۡمَةِ رَبِّكَ بِمَجۡنُونٖ
Open ayah 68:2Сиз Парвардигорингиз марҳамати ила мажнун эмассиз.
وَإِنَّ لَكَ لَأَجۡرًا غَيۡرَ مَمۡنُونٖ
Open ayah 68:3Албатта, сиз учун битмас-туганмас ажр мукофот бордир.
وَإِنَّكَ لَعَلَىٰ خُلُقٍ عَظِيمٖ
Open ayah 68:4Албатта, сиз улуғ хулқ устидадирсиз.
فَسَتُبۡصِرُ وَيُبۡصِرُونَ
Open ayah 68:5Яқинда сиз ҳам кўрасиз, улар ҳам кўрадилар.
بِأَييِّكُمُ ٱلۡمَفۡتُونُ
Open ayah 68:6Қайси бирингиз мажнун эканини.
إِنَّ رَبَّكَ هُوَ أَعۡلَمُ بِمَن ضَلَّ عَن سَبِيلِهِۦ وَهُوَ أَعۡلَمُ بِٱلۡمُهۡتَدِينَ
Open ayah 68:7Албатта, Парвардигорингизнинг Ўзи Унинг йўлидан адашганларни ҳам жуда яхши билгувчидир ва У ҳидоят топгувчиларни ҳам жуда яхши билгувчидир.
فَلَا تُطِعِ ٱلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 68:8Бас, ёлғон деювчиларга итоат этманг.
وَدُّواْ لَوۡ تُدۡهِنُ فَيُدۡهِنُونَ
Open ayah 68:9Муроса қилишингизни истайдилар. Шунда улар ҳам муроса қиладилар.
وَلَا تُطِعۡ كُلَّ حَلَّافٖ مَّهِينٍ
Open ayah 68:10Итоат қилманг! Ҳар бир қасамхўр, пасткашга.
هَمَّازٖ مَّشَّآءِۭ بِنَمِيمٖ
Open ayah 68:11Ғийбатчи-ю, гап ташувчига.
مَّنَّاعٖ لِّلۡخَيۡرِ مُعۡتَدٍ أَثِيمٍ
Open ayah 68:12Яхшиликни қизғанадиган тажовузкор, сергуноҳга.
عُتُلِّۭ بَعۡدَ ذَٰلِكَ زَنِيمٍ
Open ayah 68:13Қўпол ва ундан кейин отасининг тайини йўққа.
أَن كَانَ ذَا مَالٖ وَبَنِينَ
Open ayah 68:14Мол-давлати ва ўғиллари кўп бўлгани учун
إِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِ ءَايَٰتُنَا قَالَ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Open ayah 68:15Оятларимиз унга тиловат қилинса: «Аввалгиларнинг афсоналари», дейди.
سَنَسِمُهُۥ عَلَى ٱلۡخُرۡطُومِ
Open ayah 68:16Яқинда унинг тумшуғига тамға қўямиз.
إِنَّا بَلَوۡنَٰهُمۡ كَمَا بَلَوۡنَآ أَصۡحَٰبَ ٱلۡجَنَّةِ إِذۡ أَقۡسَمُواْ لَيَصۡرِمُنَّهَا مُصۡبِحِينَ
Open ayah 68:17Биз уларни боғ эгаларини синаганимиздек синадик. Ўшанда эрта тонгда териб оламиз, деб қасам ичгандилар.
وَلَا يَسۡتَثۡنُونَ
Open ayah 68:18Истисно қилмагандилар.
فَطَافَ عَلَيۡهَا طَآئِفٞ مِّن رَّبِّكَ وَهُمۡ نَآئِمُونَ
Open ayah 68:19Улар ухлаб ётганда, боғнинг устидан Парвардигорингиз тарафидан бўлган бир айланувчи айланиб чиқди.
فَأَصۡبَحَتۡ كَٱلصَّرِيمِ
Open ayah 68:20Бас, у худди меваси териб олинганга ўхшаб қолди.
فَتَنَادَوۡاْ مُصۡبِحِينَ
Open ayah 68:21Тонг саҳарда бир-бирларини чақирдилар.
أَنِ ٱغۡدُواْ عَلَىٰ حَرۡثِكُمۡ إِن كُنتُمۡ صَٰرِمِينَ
Open ayah 68:22Агар терадиган бўлсангиз, экинзорингизга эртароқ боринг, деб.
فَٱنطَلَقُواْ وَهُمۡ يَتَخَٰفَتُونَ
Open ayah 68:23Бас, пичирлашиб кетдилар.
أَن لَّا يَدۡخُلَنَّهَا ٱلۡيَوۡمَ عَلَيۡكُم مِّسۡكِينٞ
Open ayah 68:24Бугун устингизга бирон мискин кириб қолмасин-да.
وَغَدَوۡاْ عَلَىٰ حَرۡدٖ قَٰدِرِينَ
Open ayah 68:25Тонг-саҳарлаб мақсадига қодирдек йўлга тушдилар.
فَلَمَّا رَأَوۡهَا قَالُوٓاْ إِنَّا لَضَآلُّونَ
Open ayah 68:26Уни кўрганларида, биз адашибмиз, дедилар.
بَلۡ نَحۡنُ مَحۡرُومُونَ
Open ayah 68:27Йўқ, маҳрум бўлибмиз.
قَالَ أَوۡسَطُهُمۡ أَلَمۡ أَقُل لَّكُمۡ لَوۡلَا تُسَبِّحُونَ
Open ayah 68:28Уларнинг инсофлироғи: «Сизларга тасбеҳ айтинглар, демаганмидим», деди.
قَالُواْ سُبۡحَٰنَ رَبِّنَآ إِنَّا كُنَّا ظَٰلِمِينَ
Open ayah 68:29Дедилар: «Парвардигоримизни поклаймиз. Дарҳақиқат, биз золимлар бўлдик», дедилар.
فَأَقۡبَلَ بَعۡضُهُمۡ عَلَىٰ بَعۡضٖ يَتَلَٰوَمُونَ
Open ayah 68:30Бир-бирига қараб, бир-бирини маломат қила бошладилар.
قَالُواْ يَٰوَيۡلَنَآ إِنَّا كُنَّا طَٰغِينَ
Open ayah 68:31Дедилар: «Вой, шўримиз қурсин, ҳаддимиздан ошибмиз».
عَسَىٰ رَبُّنَآ أَن يُبۡدِلَنَا خَيۡرٗا مِّنۡهَآ إِنَّآ إِلَىٰ رَبِّنَا رَٰغِبُونَ
Open ayah 68:32Шояд, Парвардигоримиз бизга ундан ҳам яхшироғини алмаштириб берса. Албатта, биз ёлғиз Парвардигоримизга рағбат қилгувчилармиз.
كَذَٰلِكَ ٱلۡعَذَابُۖ وَلَعَذَابُ ٱلۡأٓخِرَةِ أَكۡبَرُۚ لَوۡ كَانُواْ يَعۡلَمُونَ
Open ayah 68:33Азоб шундоқ бўлур ва агар билсалар, албатта, охират азоби янада улканроқдир.
إِنَّ لِلۡمُتَّقِينَ عِندَ رَبِّهِمۡ جَنَّٰتِ ٱلنَّعِيمِ
Open ayah 68:34Албатта, тақводорлар учун Парвардигорлари ҳузурида ноз-неъмат боғлари бордир.
أَفَنَجۡعَلُ ٱلۡمُسۡلِمِينَ كَٱلۡمُجۡرِمِينَ
Open ayah 68:35Мусулмонларни жиноятчилар каби қилиб қўярмидик?!
مَا لَكُمۡ كَيۡفَ تَحۡكُمُونَ
Open ayah 68:36Сизларга нима бўлди?! Қандай ҳукм чиқармоқдасизлар?
أَمۡ لَكُمۡ كِتَٰبٞ فِيهِ تَدۡرُسُونَ
Open ayah 68:37Ёки сизларнинг китобингиз бўлиб, уни ўқияпсизларми?
إِنَّ لَكُمۡ فِيهِ لَمَا تَخَيَّرُونَ
Open ayah 68:38Унда сизларга истаган нарсангиз (муҳайё қилинади), дейилганми?
أَمۡ لَكُمۡ أَيۡمَٰنٌ عَلَيۡنَا بَٰلِغَةٌ إِلَىٰ يَوۡمِ ٱلۡقِيَٰمَةِ إِنَّ لَكُمۡ لَمَا تَحۡكُمُونَ
Open ayah 68:39Ёки сизларга Бизнинг Қиёмат кунигача етадиган берган ваъдаларимиз бўлиб, унда: «Албатта, сиз нима ҳукм қилсангиз, шу бўлади», дейилганми?!
سَلۡهُمۡ أَيُّهُم بِذَٰلِكَ زَعِيمٌ
Open ayah 68:40Улардан сўранг-чи, қайси бирлари бунга кафил бўла олар эканлар?!
أَمۡ لَهُمۡ شُرَكَآءُ فَلۡيَأۡتُواْ بِشُرَكَآئِهِمۡ إِن كَانُواْ صَٰدِقِينَ
Open ayah 68:41Ёки уларнинг шериклари бормикин?! Агар ростгўй бўлсалар, ўша шерикларини ҳам олиб келсинлар!
يَوۡمَ يُكۡشَفُ عَن سَاقٖ وَيُدۡعَوۡنَ إِلَى ٱلسُّجُودِ فَلَا يَسۡتَطِيعُونَ
Open ayah 68:42Болдирлар очилиб, сажда қилишга чорланадиган кунда қодир бўлмаслар.
خَٰشِعَةً أَبۡصَٰرُهُمۡ تَرۡهَقُهُمۡ ذِلَّةٞۖ وَقَدۡ كَانُواْ يُدۡعَوۡنَ إِلَى ٱلسُّجُودِ وَهُمۡ سَٰلِمُونَ
Open ayah 68:43Кўзлари эгилган, хорлик уларни эгаллаб олган. Ҳолбуки, улар соғ-саломат пайтларида сажда қилишга чақирилгандилар.
فَذَرۡنِي وَمَن يُكَذِّبُ بِهَٰذَا ٱلۡحَدِيثِۖ سَنَسۡتَدۡرِجُهُم مِّنۡ حَيۡثُ لَا يَعۡلَمُونَ
Open ayah 68:44Бу гапни ёлғонга чиқарувчиларни Менга қўйиб беринг. Яқинда Биз уларни ўзлари билмаган тарафдан аста-секин (ҳалок қиламиз).
وَأُمۡلِي لَهُمۡۚ إِنَّ كَيۡدِي مَتِينٌ
Open ayah 68:45Уларга муҳлат бериб қўяман. Албатта, Менинг «макрим» жуда қаттиқ.
أَمۡ تَسۡـَٔلُهُمۡ أَجۡرٗا فَهُم مِّن مَّغۡرَمٖ مُّثۡقَلُونَ
Open ayah 68:46Ёки сиз улардан ҳақ сўраяпсиз-у, улар тўловдан қийналиб қоляптиларми?
أَمۡ عِندَهُمُ ٱلۡغَيۡبُ فَهُمۡ يَكۡتُبُونَ
Open ayah 68:47Балки, уларнинг ихтиёрида ғайб (илми) бўлиб, улар ёзиб олаётгандирлар?!
فَٱصۡبِرۡ لِحُكۡمِ رَبِّكَ وَلَا تَكُن كَصَاحِبِ ٱلۡحُوتِ إِذۡ نَادَىٰ وَهُوَ مَكۡظُومٞ
Open ayah 68:48Парвардигорингиз ҳукмига сабр қилинг ва балиқ соҳибига ўхшаманг. Ўшанда у ғамга ботган ҳолида нидо қилганди.
لَّوۡلَآ أَن تَدَٰرَكَهُۥ نِعۡمَةٞ مِّن رَّبِّهِۦ لَنُبِذَ بِٱلۡعَرَآءِ وَهُوَ مَذۡمُومٞ
Open ayah 68:49Агар унга Парвардигори тарафидан бир неъмат етмаганида, аниқ қуруқликка мазамматланган ҳолида улоқтирилган бўлар эди.
فَٱجۡتَبَٰهُ رَبُّهُۥ فَجَعَلَهُۥ مِنَ ٱلصَّٰلِحِينَ
Open ayah 68:50Бас, уни Парвардигори танлаб олиб, солиҳ бандаларидан қилди.
وَإِن يَكَادُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ لَيُزۡلِقُونَكَ بِأَبۡصَٰرِهِمۡ لَمَّا سَمِعُواْ ٱلذِّكۡرَ وَيَقُولُونَ إِنَّهُۥ لَمَجۡنُونٞ
Open ayah 68:51Албатта, куфр келтирганлар Қуръонни эшитган вақтларида сизни кўзлари билан йиқитаёзурлар ва у аниқ мажнундир, дейдилар.
وَمَا هُوَ إِلَّا ذِكۡرٞ لِّلۡعَٰلَمِينَ
Open ayah 68:52Ҳолбуки, у бутун оламлар учун эслатмадан ўзга нарса эмас.