المطففين
Al-Mutaffifin
Translation: Uzbek - Rowwad Translation Center · Open the surah
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
وَيۡلٞ لِّلۡمُطَفِّفِينَ
Open ayah 83:1Уриб қолгувчиларга ҳалокат бўлсин!
ٱلَّذِينَ إِذَا ٱكۡتَالُواْ عَلَى ٱلنَّاسِ يَسۡتَوۡفُونَ
Open ayah 83:2Улар одамлардан нарса ўлчаб олсалар, тўла оладилар.
وَإِذَا كَالُوهُمۡ أَو وَّزَنُوهُمۡ يُخۡسِرُونَ
Open ayah 83:3Уларга ўлчаб ёки тортиб берганларида эса кам қилиб берадилар.
أَلَا يَظُنُّ أُوْلَٰٓئِكَ أَنَّهُم مَّبۡعُوثُونَ
Open ayah 83:4Улар ўзларининг қайта тирилишларини ўйламайдиларми?!
لِيَوۡمٍ عَظِيمٖ
Open ayah 83:5Улуғ бир кунда.
يَوۡمَ يَقُومُ ٱلنَّاسُ لِرَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Open ayah 83:6Барча одамлар бутун оламлар Парвардигори ҳузурида тик турадиган кунда.
كَلَّآ إِنَّ كِتَٰبَ ٱلۡفُجَّارِ لَفِي سِجِّينٖ
Open ayah 83:7Йўқ! Албатта, фожирларларнинг китоби Сижжийндадир.
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا سِجِّينٞ
Open ayah 83:8Сижжийн нима эканини сиз қаердан ҳам билардингиз?
كِتَٰبٞ مَّرۡقُومٞ
Open ayah 83:9(У) битилган китобдир.
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 83:10У кунда ёлғонга чиқарувчиларга ҳалокат бўлгай!
ٱلَّذِينَ يُكَذِّبُونَ بِيَوۡمِ ٱلدِّينِ
Open ayah 83:11Улар жазо кунини ёлғонга чиқарадилар.
وَمَا يُكَذِّبُ بِهِۦٓ إِلَّا كُلُّ مُعۡتَدٍ أَثِيمٍ
Open ayah 83:12Уни ҳар бир ҳаддан ошган ва гуноҳга ботган кимсагина ёлғон дер!
إِذَا تُتۡلَىٰ عَلَيۡهِ ءَايَٰتُنَا قَالَ أَسَٰطِيرُ ٱلۡأَوَّلِينَ
Open ayah 83:13Оятларимиз унга тиловат қилинса, аввалгиларнинг афсоналари, дер.
كَلَّاۖ بَلۡۜ رَانَ عَلَىٰ قُلُوبِهِم مَّا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ
Open ayah 83:14Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб қолгандир.
كَلَّآ إِنَّهُمۡ عَن رَّبِّهِمۡ يَوۡمَئِذٖ لَّمَحۡجُوبُونَ
Open ayah 83:15Йўқ! Албатта, улар ўша кунда Парвардигорларидан тўсилгувчидирлар!
ثُمَّ إِنَّهُمۡ لَصَالُواْ ٱلۡجَحِيمِ
Open ayah 83:16Сўнгра, албатта, улар дўзахга киргувчидирлар.
ثُمَّ يُقَالُ هَٰذَا ٱلَّذِي كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ
Open ayah 83:17Сўнгра, сизлар ёлғонга чиқариб юрган нарса мана шудир, дейилади.
كَلَّآ إِنَّ كِتَٰبَ ٱلۡأَبۡرَارِ لَفِي عِلِّيِّينَ
Open ayah 83:18Асло! Яхшиларнинг номаи аъмоллари, шак-шубҳасиз, Иллийюндадир.
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا عِلِّيُّونَ
Open ayah 83:19Иллийюн нималигини қаердан ҳам билардингиз!
كِتَٰبٞ مَّرۡقُومٞ
Open ayah 83:20(У) битилган китобдир.
يَشۡهَدُهُ ٱلۡمُقَرَّبُونَ
Open ayah 83:21Унга муқарраб (фаришта)лар гувоҳ бўлурлар.
إِنَّ ٱلۡأَبۡرَارَ لَفِي نَعِيمٍ
Open ayah 83:22Албатта, яхшилар неъматдадирлар.
عَلَى ٱلۡأَرَآئِكِ يَنظُرُونَ
Open ayah 83:23Сўриларда қараб (ўтирадилар).
تَعۡرِفُ فِي وُجُوهِهِمۡ نَضۡرَةَ ٱلنَّعِيمِ
Open ayah 83:24Чеҳраларида неъмат жилвасини кўрасиз.
يُسۡقَوۡنَ مِن رَّحِيقٖ مَّخۡتُومٍ
Open ayah 83:25Улар муҳрланган шаробдан ичурлар.
خِتَٰمُهُۥ مِسۡكٞۚ وَفِي ذَٰلِكَ فَلۡيَتَنَافَسِ ٱلۡمُتَنَٰفِسُونَ
Open ayah 83:26Унинг муҳри мушк бўлур. Бас, беллашадиганлар мана шу ишда беллашсинлар.
وَمِزَاجُهُۥ مِن تَسۡنِيمٍ
Open ayah 83:27Унинг аралашмаси таснимдандир.
عَيۡنٗا يَشۡرَبُ بِهَا ٱلۡمُقَرَّبُونَ
Open ayah 83:28У бир чашмадирки, ундан муқарраблар ичадилар.
إِنَّ ٱلَّذِينَ أَجۡرَمُواْ كَانُواْ مِنَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ يَضۡحَكُونَ
Open ayah 83:29Албатта, жиноят қилганлар иймон келтирганлар устидан кулар эдилар.
وَإِذَا مَرُّواْ بِهِمۡ يَتَغَامَزُونَ
Open ayah 83:30Уларнинг ёнидан ўтиб қолсалар, масхаралаб имо-ишоралар қилардилар.
وَإِذَا ٱنقَلَبُوٓاْ إِلَىٰٓ أَهۡلِهِمُ ٱنقَلَبُواْ فَكِهِينَ
Open ayah 83:31Қачон уйларига қайтсалар, ҳузурланиб қайтардилар.
وَإِذَا رَأَوۡهُمۡ قَالُوٓاْ إِنَّ هَٰٓؤُلَآءِ لَضَآلُّونَ
Open ayah 83:32Уларни кўрганларида, анавилар ҳақиқий адашганлардир, дер эдилар.
وَمَآ أُرۡسِلُواْ عَلَيۡهِمۡ حَٰفِظِينَ
Open ayah 83:33Ҳолбуки, улар (мўминларнинг) устига қўриқчи қилиб юборилган эмасдилар.
فَٱلۡيَوۡمَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنَ ٱلۡكُفَّارِ يَضۡحَكُونَ
Open ayah 83:34Энди бу кунда иймон келтирганлар кофирлар устидан куладилар.
عَلَى ٱلۡأَرَآئِكِ يَنظُرُونَ
Open ayah 83:35Сўриларда қараб (ўтирадилар).
هَلۡ ثُوِّبَ ٱلۡكُفَّارُ مَا كَانُواْ يَفۡعَلُونَ
Open ayah 83:36Кофирлар ўзлари қилиб ўтган қилмишларининг жазосини олдиларми?