المرسلات
Al-Mursalaat
Translation: Uzbek - Rowwad Translation Center · Open the surah
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
وَٱلۡمُرۡسَلَٰتِ عُرۡفٗا
Open ayah 77:1Пайдар-пай юборилган (шамол)ларга қасам.
فَٱلۡعَٰصِفَٰتِ عَصۡفٗا
Open ayah 77:2Қаттиқ эсган шамолларга қасам.
وَٱلنَّٰشِرَٰتِ نَشۡرٗا
Open ayah 77:3Тарқатиб юборадиган (шамол)ларга қасам.
فَٱلۡفَٰرِقَٰتِ فَرۡقٗا
Open ayah 77:4Фарқлаб берувчи (фаришта)ларга қасам.
فَٱلۡمُلۡقِيَٰتِ ذِكۡرًا
Open ayah 77:5Ваҳийни ташувчиларга қасам.
عُذۡرًا أَوۡ نُذۡرًا
Open ayah 77:6Узрларни ёки огоҳлантиришларни.
إِنَّمَا تُوعَدُونَ لَوَٰقِعٞ
Open ayah 77:7Сизларга ваъда қилинган нарса аниқ содир бўлгувчидир.
فَإِذَا ٱلنُّجُومُ طُمِسَتۡ
Open ayah 77:8Бас, юлдузлар ўчирилганда.
وَإِذَا ٱلسَّمَآءُ فُرِجَتۡ
Open ayah 77:9Ва осмон ёрилганда.
وَإِذَا ٱلۡجِبَالُ نُسِفَتۡ
Open ayah 77:10Тоғлар сочилганда.
وَإِذَا ٱلرُّسُلُ أُقِّتَتۡ
Open ayah 77:11Пайғамбарларга вақт белгиланганда.
لِأَيِّ يَوۡمٍ أُجِّلَتۡ
Open ayah 77:12Қай кунга белгиланган эди?
لِيَوۡمِ ٱلۡفَصۡلِ
Open ayah 77:13Ажратиш кунига.
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا يَوۡمُ ٱلۡفَصۡلِ
Open ayah 77:14Ажратиш куни нима эканини қаердан ҳам билар эдингиз?
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 77:15У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
أَلَمۡ نُهۡلِكِ ٱلۡأَوَّلِينَ
Open ayah 77:16Олдингиларни ҳалок қилмадикми?
ثُمَّ نُتۡبِعُهُمُ ٱلۡأٓخِرِينَ
Open ayah 77:17Сўнгра кейингиларни ҳам уларга эргаштирурмиз.
كَذَٰلِكَ نَفۡعَلُ بِٱلۡمُجۡرِمِينَ
Open ayah 77:18Жиноятчиларни шундоқ қилурмиз.
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 77:19У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
أَلَمۡ نَخۡلُقكُّم مِّن مَّآءٖ مَّهِينٖ
Open ayah 77:20Сизларни бир ҳақир сувдан яратмадикми?
فَجَعَلۡنَٰهُ فِي قَرَارٖ مَّكِينٍ
Open ayah 77:21Бас, уни мустаҳкам қароргоҳга жойламадикми?!
إِلَىٰ قَدَرٖ مَّعۡلُومٖ
Open ayah 77:22Маълум муддатгача.
فَقَدَرۡنَا فَنِعۡمَ ٱلۡقَٰدِرُونَ
Open ayah 77:23Бас, қодир бўлдик. Нақадар қудратлимиз!
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 77:24У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
أَلَمۡ نَجۡعَلِ ٱلۡأَرۡضَ كِفَاتًا
Open ayah 77:25Ерни ўзига тортувчи қилиб қўймадикми?!
أَحۡيَآءٗ وَأَمۡوَٰتٗا
Open ayah 77:26Тирикларни ҳам, ўликларни ҳам.
وَجَعَلۡنَا فِيهَا رَوَٰسِيَ شَٰمِخَٰتٖ وَأَسۡقَيۡنَٰكُم مَّآءٗ فُرَاتٗا
Open ayah 77:27Унда юксак тоғлар қилдик ва сизларни чучук сув билан суғордик.
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 77:28У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
ٱنطَلِقُوٓاْ إِلَىٰ مَا كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ
Open ayah 77:29Энди ўша ўзингиз ёлғонга чиқарган нарса сари юраверинглар.
ٱنطَلِقُوٓاْ إِلَىٰ ظِلّٖ ذِي ثَلَٰثِ شُعَبٖ
Open ayah 77:30Уч бўлакли «соя» сари бораверинглар!
لَّا ظَلِيلٖ وَلَا يُغۡنِي مِنَ ٱللَّهَبِ
Open ayah 77:31У ҳеч қандай салқин ҳам қилмайди, оловни ҳам қайтармайди.
إِنَّهَا تَرۡمِي بِشَرَرٖ كَٱلۡقَصۡرِ
Open ayah 77:32Албатта, у қасрдек учқунларни отиб туради.
كَأَنَّهُۥ جِمَٰلَتٞ صُفۡرٞ
Open ayah 77:33Гўё улар қорамтир сариқ туялардек.
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 77:34У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
هَٰذَا يَوۡمُ لَا يَنطِقُونَ
Open ayah 77:35Бу улар гапира олмайдиган кундир.
وَلَا يُؤۡذَنُ لَهُمۡ فَيَعۡتَذِرُونَ
Open ayah 77:36Ва уларга узр айтишга изн берилмайди.
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 77:37У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
هَٰذَا يَوۡمُ ٱلۡفَصۡلِۖ جَمَعۡنَٰكُمۡ وَٱلۡأَوَّلِينَ
Open ayah 77:38Бу ажратиш кунидир. Сизларни ҳам, олдингиларни ҳам жамладик.
فَإِن كَانَ لَكُمۡ كَيۡدٞ فَكِيدُونِ
Open ayah 77:39Бас, сизларнинг бирон ҳийлангиз бўлса, Менга ишлатиб кўринглар-чи?
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 77:40У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي ظِلَٰلٖ وَعُيُونٖ
Open ayah 77:41Дарҳақиқат, тақводорлар соялар ва чашмаларда бўладилар.
وَفَوَٰكِهَ مِمَّا يَشۡتَهُونَ
Open ayah 77:42Ва кўнгиллари тусаган мевалардадирлар.
كُلُواْ وَٱشۡرَبُواْ هَنِيٓـَٔۢا بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ
Open ayah 77:43Қилиб ўтган яхши амалларингиз учун енглар, ичинглар. Ош бўлсин.
إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ
Open ayah 77:44Албатта, Биз гўзал амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлаймиз.
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 77:45У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
كُلُواْ وَتَمَتَّعُواْ قَلِيلًا إِنَّكُم مُّجۡرِمُونَ
Open ayah 77:46Бирозгина еб, фойдаланиб қолинглар! Сизлар аниқ жиноятчисизлар!
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 77:47У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ ٱرۡكَعُواْ لَا يَرۡكَعُونَ
Open ayah 77:48Уларга: «Рукуъ қилинглар», дейилса, рукуъ қилмаслар.
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 77:49У кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
فَبِأَيِّ حَدِيثِۭ بَعۡدَهُۥ يُؤۡمِنُونَ
Open ayah 77:50Бас, ундан кейин қайси сўзга ишонадилар?!