المرسلات
Al-Mursalaat
Translation: Uzbek - Alauddin Mansour · Open the surah
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
وَٱلۡمُرۡسَلَٰتِ عُرۡفٗا
Open ayah 77:1Пайдар-пай юбориладиган (шамол)ларга,
فَٱلۡعَٰصِفَٰتِ عَصۡفٗا
Open ayah 77:2қутурадиган (бўрон)ларга қасам;
وَٱلنَّٰشِرَٰتِ نَشۡرٗا
Open ayah 77:3(Булутларни Аллоҳ хоҳлаган томонларга) ёйиб юборадиган,
فَٱلۡفَٰرِقَٰتِ فَرۡقٗا
Open ayah 77:4(ҳақ билан ботилни ва ҳалол билан ҳаромни) ажратиб берадиган,
فَٱلۡمُلۡقِيَٰتِ ذِكۡرًا
Open ayah 77:5эслатма-ваҳий олиб тушадиган,
عُذۡرًا أَوۡ نُذۡرًا
Open ayah 77:6(мўмин бандаларни) узр-мағфират қилиш учун ё (кофирларни Охират азобидан) огоҳлантириш учун (ваҳий олиб тушадиган фаришта)ларга (яъни, юқорида мазкур бўлган барча нарсаларга) қасамки,
إِنَّمَا تُوعَدُونَ لَوَٰقِعٞ
Open ayah 77:7ҳеч шак-шубҳасиз, сизларга ваъда қилинаётган нарса (Қиёмат ва ҳисоб-китоб) воқеъ бўлгувчидир!
فَإِذَا ٱلنُّجُومُ طُمِسَتۡ
Open ayah 77:8Бас, қачон юлдузлар (нурлари сўниб) ўчирилгач;
وَإِذَا ٱلسَّمَآءُ فُرِجَتۡ
Open ayah 77:9Ва қачон осмон (қобиғи) ёрилиб-очилгач;
وَإِذَا ٱلۡجِبَالُ نُسِفَتۡ
Open ayah 77:10Ва қачон тоғлар (қумлар каби) сочилгач;
وَإِذَا ٱلرُّسُلُ أُقِّتَتۡ
Open ayah 77:11Ва қачон пайғамбарларга (уларни ёлғончи қилган қавмлари билан ҳисоб-китоб қилишлари учун) белгиланган вақт келгач, (ана ўша вақтда ваъда қилинган Қиёмат қойим бўлур)!
لِأَيِّ يَوۡمٍ أُجِّلَتۡ
Open ayah 77:12(Пайғамбар ўз қавмлари билан ҳисоб-китоб қилишлари) қай Кунга белгиланган эди?
لِيَوۡمِ ٱلۡفَصۡلِ
Open ayah 77:13(Ҳақ билан ботил) ажратиладиган Кунга (белгилангандир)!
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا يَوۡمُ ٱلۡفَصۡلِ
Open ayah 77:14(Эй инсон), сен (ҳақ билан ботил) ажратиладиган Кун нима эканлигини қаердан ҳам билурсан?!
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 77:15У Кунда (ўша Кунни) ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
أَلَمۡ نُهۡلِكِ ٱلۡأَوَّلِينَ
Open ayah 77:16Ахир Биз аввалги (ўз пайғамбарларини ёлғончи қилган уммат)ларни ҳалок қилмадикми?!
ثُمَّ نُتۡبِعُهُمُ ٱلۡأٓخِرِينَ
Open ayah 77:17Сўнгра кейинги (яъни, Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломни ёлғончи қилгувчи Макка кофирлари ва бошқа)ларни ҳам уларга эргаштирурмиз!
كَذَٰلِكَ نَفۡعَلُ بِٱلۡمُجۡرِمِينَ
Open ayah 77:18Биз барча жиноятчи-кофирларни мана шундай (ҳалок) қилурмиз!
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 77:19У Кунда ўша Кунни ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
أَلَمۡ نَخۡلُقكُّم مِّن مَّآءٖ مَّهِينٖ
Open ayah 77:20Ахир Биз сизларни бир ҳақир сувдан яратмадикми?!
فَجَعَلۡنَٰهُ فِي قَرَارٖ مَّكِينٍ
Open ayah 77:21Сўнг у (сувни-нутфа)ни мустаҳкам қароргоҳда (она қорнида барқарор) қилиб қўймадикми?!
إِلَىٰ قَدَرٖ مَّعۡلُومٖ
Open ayah 77:22Маълум муддатгача (яъни, ой-куни етиб туғилгунича она қорнида барқарор қилиб қўймадикми?!)
فَقَدَرۡنَا فَنِعۡمَ ٱلۡقَٰدِرُونَ
Open ayah 77:23Бас, Биз (бир томчи сувни комил инсон қилиб яратишга) қодир бўлдик. Нақадар қудратлидирмиз!
- И з о ҳ. Ушбу оятларда яна қайта тирилиш масаласи баён қилинди. Мана бу ҳадиси қудсий ҳам юқоридаги оятларга муносиб тафсирдир. Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом бир куни кафтларига тупурдилар-да, саҳобаларга бармоқлари билан ўша тупукни кўрсатиб дедилар: «Аллоҳ таоло айтур: «Эй одам боласи, ахир Мeн сени худди мана шунга ўхшаган бир томчи сувдан яратдим-ку! Бас, сен Мендан (яъни, Қиёмат Куни Менинг ҳузуримга йиғилиб, ҳисоб-китоб беришдан) қаёққа ҳам қочиб қутула олар эдинг?!»
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 77:24У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
أَلَمۡ نَجۡعَلِ ٱلۡأَرۡضَ كِفَاتًا
Open ayah 77:25Ахир Биз Ерни йиғгувчи қилиб қўймадикми?!
أَحۡيَآءٗ وَأَمۡوَٰتٗا
Open ayah 77:26Тирикларни ҳам, ўликларни ҳам (йиғгувчи қилиб қўймадикми?!)
- И з о ҳ. Мазкур оятлардан заминни беҳуда она дейилмаслиги маълум бўлади. Зеро, у тирикларни ўз елкасида — устида кўтариб турса, ўликларга ўз қучоғидан жой беради.
وَجَعَلۡنَا فِيهَا رَوَٰسِيَ شَٰمِخَٰتٖ وَأَسۡقَيۡنَٰكُم مَّآءٗ فُرَاتٗا
Open ayah 77:27Яна Биз (ерда) баланд тоғларни (пайдо) қилдик ва сизларни (ўша тоғлардан оқиб тушадиган) чучук-тотли сув билан суғордик.
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 77:28У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай.
ٱنطَلِقُوٓاْ إِلَىٰ مَا كُنتُم بِهِۦ تُكَذِّبُونَ
Open ayah 77:29(У Кунда кофирларга дейилур): «Сизлар (ҳаёти-дунёдалик пайтингизда) ёлғон дегувчи бўлган нарсага (ҳисоб-китоб ва дўзах азобига) боринглар!
ٱنطَلِقُوٓاْ إِلَىٰ ظِلّٖ ذِي ثَلَٰثِ شُعَبٖ
Open ayah 77:30(Жаҳаннамда ёнаётган дўзахилардан кўтарилаётган бадбуй тутундан иборат, осмонга ўрлаган сари бўлиниб кетган) уч бўлакли «соя»га боринглар!
لَّا ظَلِيلٖ وَلَا يُغۡنِي مِنَ ٱللَّهَبِ
Open ayah 77:31Ҳеч қандай салқинлик бермайдиган ва (дўзах) алангасини ҳам тўсмайдиган («соя»га боринглар!)»
إِنَّهَا تَرۡمِي بِشَرَرٖ كَٱلۡقَصۡرِ
Open ayah 77:32Дарвоқеъ, у (жаҳаннам ҳар томонга ҳар бири) қасрдек учқунларни отиб турур!
كَأَنَّهُۥ جِمَٰلَتٞ صُفۡرٞ
Open ayah 77:33Худди сариқ туяларга ўхшаган (учқунларни отиб турур!)
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 77:34У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлғай!
هَٰذَا يَوۡمُ لَا يَنطِقُونَ
Open ayah 77:35Бу (Кун) улар сўзлай олмайдиган
وَلَا يُؤۡذَنُ لَهُمۡ فَيَعۡتَذِرُونَ
Open ayah 77:36Ва улар учун узр айтишларига ҳам изн берилмайдиган Кундир!
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 77:37У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
هَٰذَا يَوۡمُ ٱلۡفَصۡلِۖ جَمَعۡنَٰكُمۡ وَٱلۡأَوَّلِينَ
Open ayah 77:38Бу (ҳақ билан ботил) ажратиладиган Кундир! (Эй бу Кунни ёлғон дегувчи кимсалар, мана) Биз сизларни ҳам, аввалги (ўз пайғамбарларини ёлғончи қилган)ларни ҳам жамладик.
فَإِن كَانَ لَكُمۡ كَيۡدٞ فَكِيدُونِ
Open ayah 77:39Мана, агар сизлар учун (дўзахдан қутқарадиган) бирон найранг бўлса, Менга ўша найрангларингизни кўрсатинглар-чи?
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 77:40У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
إِنَّ ٱلۡمُتَّقِينَ فِي ظِلَٰلٖ وَعُيُونٖ
Open ayah 77:41Тақводор зотлар эса (У Кунда) албатта соя-салқинлар ва чашмаларда,
وَفَوَٰكِهَ مِمَّا يَشۡتَهُونَ
Open ayah 77:42Ва кўнгиллари тусаган мева-чевалар устидадирлар.
كُلُواْ وَٱشۡرَبُواْ هَنِيٓـَٔۢا بِمَا كُنتُمۡ تَعۡمَلُونَ
Open ayah 77:43(Уларга дейилур): «Қилиб ўтган (яхши) амалларингиз сабабли (ушбу жаннат ноз-неъматларини) пок билиб еб-ичаверинглар».
إِنَّا كَذَٰلِكَ نَجۡزِي ٱلۡمُحۡسِنِينَ
Open ayah 77:44Албатта Биз чиройли амал қилгувчиларни мана шундай мукофотлармиз.
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 77:45У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
كُلُواْ وَتَمَتَّعُواْ قَلِيلًا إِنَّكُم مُّجۡرِمُونَ
Open ayah 77:46(Эй кофирлар) озгина вақт (яъни, тўрт кунлик дунёда ақлсиз ҳайвонлардек) еб, фойдаланиб қолинглар! Албатта сизлар жиноятчидирсизлар!
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 77:47У Кунда ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ ٱرۡكَعُواْ لَا يَرۡكَعُونَ
Open ayah 77:48Қачон уларга: «Рукуъ қилинглар, (яъни, намоз ўқинглар)», дейилса, рукуъ қилмаслар!
وَيۡلٞ يَوۡمَئِذٖ لِّلۡمُكَذِّبِينَ
Open ayah 77:49У Кунда (ўша Кунни) ёлғон дегувчиларга ҳалокат бўлгай!
فَبِأَيِّ حَدِيثِۭ بَعۡدَهُۥ يُؤۡمِنُونَ
Open ayah 77:50Ахир улар (Қуръондан) кейин (яъни, беназир илоҳий мўъжиза бўлган шундай азиз Китобга иймон келтирмасдан) қандай сўзга-китобга иймон келтирурлар?!