النازعات
An-Naazi'aat
Translation: Uzbek - Muhammad Sodik Muhammad Yusuf · Open the surah
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
وَٱلنَّٰزِعَٰتِ غَرۡقٗا
Open ayah 79:1Шиддат билан (кофир) жонни суғуриб олувчи(фаришта)лар билан қасам.
وَٱلنَّٰشِطَٰتِ نَشۡطٗا
Open ayah 79:2Юмшоқлик билан (мўмин) жонни олувчи (фаришта)лар билан қасам.
وَٱلسَّٰبِحَٰتِ سَبۡحٗا
Open ayah 79:3Сузиб юрувчи (фаришта)лар билан қасам.
فَٱلسَّٰبِقَٰتِ سَبۡقٗا
Open ayah 79:4Ўзишда мусобақа қилувчи (фаришта)лар билан қасам.
فَٱلۡمُدَبِّرَٰتِ أَمۡرٗا
Open ayah 79:5Амрнинг тадбирини қилувчи (фаришта)лар билан қасам.
يَوۡمَ تَرۡجُفُ ٱلرَّاجِفَةُ
Open ayah 79:6Изтиробга тушувчи изтиробга тушган кунда.
تَتۡبَعُهَا ٱلرَّادِفَةُ
Open ayah 79:7Унга эргашувчи эргашар.
قُلُوبٞ يَوۡمَئِذٖ وَاجِفَةٌ
Open ayah 79:8Ўша кунда қалблар хавфга тўлар.
أَبۡصَٰرُهَا خَٰشِعَةٞ
Open ayah 79:9Уларнинг кўзлари қўрқинчга тўлар.
يَقُولُونَ أَءِنَّا لَمَرۡدُودُونَ فِي ٱلۡحَافِرَةِ
Open ayah 79:10Улар: «Биз ортга қайтариламизми?
أَءِذَا كُنَّا عِظَٰمٗا نَّخِرَةٗ
Open ayah 79:11Чириган суяк бўлганимиздан кейин ҳам-а?
قَالُواْ تِلۡكَ إِذٗا كَرَّةٌ خَاسِرَةٞ
Open ayah 79:12Агар шундоқ бўлса, бу ҳасратий қайтиш-ку?» дерлар.
فَإِنَّمَا هِيَ زَجۡرَةٞ وَٰحِدَةٞ
Open ayah 79:13Албатта, у(қиёмат) бир қичқириқдан бошқа нарса эмас.
فَإِذَا هُم بِٱلسَّاهِرَةِ
Open ayah 79:14Кўрибсизки, улар қиёмат майдонида турибди-да.
هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ مُوسَىٰٓ
Open ayah 79:15Сенга Мусонинг хабари келдими?
إِذۡ نَادَىٰهُ رَبُّهُۥ بِٱلۡوَادِ ٱلۡمُقَدَّسِ طُوًى
Open ayah 79:16Қачонки Роббиси унга муқаддас Тува водийсида нидо қилди:
ٱذۡهَبۡ إِلَىٰ فِرۡعَوۡنَ إِنَّهُۥ طَغَىٰ
Open ayah 79:17«Фиръавн ҳузурига бор, албатта у туғёнга кетди.
فَقُلۡ هَل لَّكَ إِلَىٰٓ أَن تَزَكَّىٰ
Open ayah 79:18Бас унга айт: «Сенда покланишга (рағбат) борми?
وَأَهۡدِيَكَ إِلَىٰ رَبِّكَ فَتَخۡشَىٰ
Open ayah 79:19Ва сени Роббингга ҳидоят қилсам, шоядки (Ундан) қўрқсанг», деб»
فَأَرَىٰهُ ٱلۡأٓيَةَ ٱلۡكُبۡرَىٰ
Open ayah 79:20Ва унга улкан аломатни кўрсатди.
فَكَذَّبَ وَعَصَىٰ
Open ayah 79:21Ул уни ёлғонга чиқарди ва осий бўлди.
ثُمَّ أَدۡبَرَ يَسۡعَىٰ
Open ayah 79:22Сўнг ортига ўгирилиб тезлаб кетди¬.
فَحَشَرَ فَنَادَىٰ
Open ayah 79:23Кейин (одамларни) тўплаб нидо қилди.
فَقَالَ أَنَا۠ رَبُّكُمُ ٱلۡأَعۡلَىٰ
Open ayah 79:24Ва, мен сизларнинг энг олий Роббингизман, деди.
فَأَخَذَهُ ٱللَّهُ نَكَالَ ٱلۡأٓخِرَةِ وَٱلۡأُولَىٰٓ
Open ayah 79:25Бас Аллоҳ уни аввалги ва охирги гуноҳлари учун азобга олди.
إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَعِبۡرَةٗ لِّمَن يَخۡشَىٰٓ
Open ayah 79:26Албатта, бунда қўрқадиганлар учун ибрат бордир.
ءَأَنتُمۡ أَشَدُّ خَلۡقًا أَمِ ٱلسَّمَآءُۚ بَنَىٰهَا
Open ayah 79:27Сизларни яратиш қийинми ёки У зот бино қилган осмонними?
رَفَعَ سَمۡكَهَا فَسَوَّىٰهَا
Open ayah 79:28Унинг шифтини юқори кўтарди ва бекаму кўст, мустаҳкам қилиб қўйди.
وَأَغۡطَشَ لَيۡلَهَا وَأَخۡرَجَ ضُحَىٰهَا
Open ayah 79:29Кечасини қоронғу ва кундузини ёруғ қилди.
وَٱلۡأَرۡضَ بَعۡدَ ذَٰلِكَ دَحَىٰهَآ
Open ayah 79:30Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди.
أَخۡرَجَ مِنۡهَا مَآءَهَا وَمَرۡعَىٰهَا
Open ayah 79:31Ундан сувни, ўт-ўланларни чиқарди.
وَٱلۡجِبَالَ أَرۡسَىٰهَا
Open ayah 79:32Ва тоғларни собит қилди.
مَتَٰعٗا لَّكُمۡ وَلِأَنۡعَٰمِكُمۡ
Open ayah 79:33Сизларга ва чорваларингизга манфаат бўлсин учун.
فَإِذَا جَآءَتِ ٱلطَّآمَّةُ ٱلۡكُبۡرَىٰ
Open ayah 79:34Вақтики катта ғолиб (қиёмат) келса.
يَوۡمَ يَتَذَكَّرُ ٱلۡإِنسَٰنُ مَا سَعَىٰ
Open ayah 79:35У куни инсон қилган ишларини эслайдир.
وَبُرِّزَتِ ٱلۡجَحِيمُ لِمَن يَرَىٰ
Open ayah 79:36Ва жаҳаннам кўрадиганларга зоҳир қилинадир.
فَأَمَّا مَن طَغَىٰ
Open ayah 79:37Аммо кимики туғёнга кетиб, ҳаддидан ошган бўлса
وَءَاثَرَ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا
Open ayah 79:38Ва бу дунё ҳаётини устун қўйган бўлса,
فَإِنَّ ٱلۡجَحِيمَ هِيَ ٱلۡمَأۡوَىٰ
Open ayah 79:39Бас, албатта, Жаҳийм ўрин бўладир.
وَأَمَّا مَنۡ خَافَ مَقَامَ رَبِّهِۦ وَنَهَى ٱلنَّفۡسَ عَنِ ٱلۡهَوَىٰ
Open ayah 79:40Ва, аммо ким Роббисининг мақомидан қўрққан ва ўз нафсини ҳаволаниб кетишидан қайтарган бўлса.
فَإِنَّ ٱلۡجَنَّةَ هِيَ ٱلۡمَأۡوَىٰ
Open ayah 79:41Бас, албатта, жаннат ўрин бўладир.
يَسۡـَٔلُونَكَ عَنِ ٱلسَّاعَةِ أَيَّانَ مُرۡسَىٰهَا
Open ayah 79:42Сендан, қиёмат қачон бўлур? деб сўрарлар.
فِيمَ أَنتَ مِن ذِكۡرَىٰهَآ
Open ayah 79:43Унинг зикрини сен қандоқ билардинг.
إِلَىٰ رَبِّكَ مُنتَهَىٰهَآ
Open ayah 79:44Унинг интиҳоси Роббингга хосдир.
إِنَّمَآ أَنتَ مُنذِرُ مَن يَخۡشَىٰهَا
Open ayah 79:45Албатта сен ун(қиёмат)дан қўрққанларга огоҳлантирувчисан, холос.
كَأَنَّهُمۡ يَوۡمَ يَرَوۡنَهَا لَمۡ يَلۡبَثُوٓاْ إِلَّا عَشِيَّةً أَوۡ ضُحَىٰهَا
Open ayah 79:46Уни кўрган кунлари худди бу дунёда бир кеча ёки кундуздан бошқа турмаганга ўхшарлар.