الحشر
Al-Hashr
Translation: Uzbek - Rowwad Translation Center · Open the surah
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
سَبَّحَ لِلَّهِ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِۖ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ
Open ayah 59:1Самолардаги нарсалар ҳам, заминдаги нарсалар ҳам Аллоҳга тасбеҳ айтди. У Азиз, Ҳаким Зотдир.
هُوَ ٱلَّذِيٓ أَخۡرَجَ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِنۡ أَهۡلِ ٱلۡكِتَٰبِ مِن دِيَٰرِهِمۡ لِأَوَّلِ ٱلۡحَشۡرِۚ مَا ظَنَنتُمۡ أَن يَخۡرُجُواْۖ وَظَنُّوٓاْ أَنَّهُم مَّانِعَتُهُمۡ حُصُونُهُم مِّنَ ٱللَّهِ فَأَتَىٰهُمُ ٱللَّهُ مِنۡ حَيۡثُ لَمۡ يَحۡتَسِبُواْۖ وَقَذَفَ فِي قُلُوبِهِمُ ٱلرُّعۡبَۚ يُخۡرِبُونَ بُيُوتَهُم بِأَيۡدِيهِمۡ وَأَيۡدِي ٱلۡمُؤۡمِنِينَ فَٱعۡتَبِرُواْ يَٰٓأُوْلِي ٱلۡأَبۡصَٰرِ
Open ayah 59:2У шундай Зотки, аҳли китоб орасидаги куфр келтирганларни биринчи тўплашдаёқ диёрларидан чиқариб юборди. Уларнинг чиқиб кетишларини ўйлаб ҳам кўрмаган эдингизлар. Улар ҳам ўзларининг қўрғонларини Аллоҳдан ҳимоя қилгувчидир, деб ўйлагандилар. Бас, Аллоҳ улар ҳисобга олмаган тарафларидан келди ва қалбларига қўрқув солди. Уйларини ўз қўллари ва мўминларнинг қўллари билан хароб қиладилар. Бас, эй ақл эгалари, ибрат олинглар!
وَلَوۡلَآ أَن كَتَبَ ٱللَّهُ عَلَيۡهِمُ ٱلۡجَلَآءَ لَعَذَّبَهُمۡ فِي ٱلدُّنۡيَاۖ وَلَهُمۡ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ عَذَابُ ٱلنَّارِ
Open ayah 59:3Аллоҳ уларга сургунни битиб қўймаганида эди, уларни шу дунёдаёқ азоблаган бўларди. Улар учун охиратда дўзах азоби бордир.
ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ شَآقُّواْ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥۖ وَمَن يُشَآقِّ ٱللَّهَ فَإِنَّ ٱللَّهَ شَدِيدُ ٱلۡعِقَابِ
Open ayah 59:4Бунга сабаб шуки, улар Аллоҳ ва Расулига қарши чиқдилар. Ким Аллоҳга қарши чиқса, бас, Аллоҳ азоби қаттиқ Зотдир.
مَا قَطَعۡتُم مِّن لِّينَةٍ أَوۡ تَرَكۡتُمُوهَا قَآئِمَةً عَلَىٰٓ أُصُولِهَا فَبِإِذۡنِ ٱللَّهِ وَلِيُخۡزِيَ ٱلۡفَٰسِقِينَ
Open ayah 59:5Сизлар бирон хурмо дарахтини кесдингларми ёки уни ўз танасида тик ҳолида қолдирдингларми, бас, Аллоҳнинг изни-иродаси билан ва фосиқларни хорлаши учун (бўлган).
وَمَآ أَفَآءَ ٱللَّهُ عَلَىٰ رَسُولِهِۦ مِنۡهُمۡ فَمَآ أَوۡجَفۡتُمۡ عَلَيۡهِ مِنۡ خَيۡلٖ وَلَا رِكَابٖ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ يُسَلِّطُ رُسُلَهُۥ عَلَىٰ مَن يَشَآءُۚ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٞ
Open ayah 59:6Аллоҳ Ўз Пайғамбарига улардан ўлжа қилиб берган нарсаларнинг устига сизлар оту туяларни чоптириб бормадингиз. Лекин Аллоҳ элчиларини Ўзи хоҳлаган кимсалардан устун қилиб қўяди. Аллоҳ ҳамма нарсага Қодир.
مَّآ أَفَآءَ ٱللَّهُ عَلَىٰ رَسُولِهِۦ مِنۡ أَهۡلِ ٱلۡقُرَىٰ فَلِلَّهِ وَلِلرَّسُولِ وَلِذِي ٱلۡقُرۡبَىٰ وَٱلۡيَتَٰمَىٰ وَٱلۡمَسَٰكِينِ وَٱبۡنِ ٱلسَّبِيلِ كَيۡ لَا يَكُونَ دُولَةَۢ بَيۡنَ ٱلۡأَغۡنِيَآءِ مِنكُمۡۚ وَمَآ ءَاتَىٰكُمُ ٱلرَّسُولُ فَخُذُوهُ وَمَا نَهَىٰكُمۡ عَنۡهُ فَٱنتَهُواْۚ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَۖ إِنَّ ٱللَّهَ شَدِيدُ ٱلۡعِقَابِ
Open ayah 59:7Аллоҳ Ўз Пайғамбарига қишлоқ-шаҳарлар аҳолисидан ўлжа қилиб берган нарсалар Аллоҳники, пайғамбарники ҳамда қариндош-уруғлар, етимлар, мискинлар ва мусофирларникидир. Токи (бойлик) сизлардан бой-бадавлат кишилар ўртасидагина айланиб юраверадиган нарса бўлиб қолмасин. Пайғамбар нимани берса, ўшани олинглар. Нимадан қайтарса, ўшандан тийилинглар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ жазоси қаттиқ Зотдир.
لِلۡفُقَرَآءِ ٱلۡمُهَٰجِرِينَ ٱلَّذِينَ أُخۡرِجُواْ مِن دِيَٰرِهِمۡ وَأَمۡوَٰلِهِمۡ يَبۡتَغُونَ فَضۡلٗا مِّنَ ٱللَّهِ وَرِضۡوَٰنٗا وَيَنصُرُونَ ٱللَّهَ وَرَسُولَهُۥٓۚ أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلصَّٰدِقُونَ
Open ayah 59:8Ўз юртидан ва мол-мулкидан ҳайдаб чиқарилган муҳожир фақирларникидирки, улар Аллоҳдан фазл ва ризо истайдилар ҳамда Аллоҳ ва Расулига ёрдам берадилар. Ана ўшалар содиқлардир.
وَٱلَّذِينَ تَبَوَّءُو ٱلدَّارَ وَٱلۡإِيمَٰنَ مِن قَبۡلِهِمۡ يُحِبُّونَ مَنۡ هَاجَرَ إِلَيۡهِمۡ وَلَا يَجِدُونَ فِي صُدُورِهِمۡ حَاجَةٗ مِّمَّآ أُوتُواْ وَيُؤۡثِرُونَ عَلَىٰٓ أَنفُسِهِمۡ وَلَوۡ كَانَ بِهِمۡ خَصَاصَةٞۚ وَمَن يُوقَ شُحَّ نَفۡسِهِۦ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ
Open ayah 59:9Улардан олдин юртида ва иймон-эътиқодда яшаган зотлар эса ўзларига ҳижрат қилиб келган кишиларни севадилар ва дилларида уларга берилган нарсага ҳасад туймайдилар ҳамда гарчи ўзларида эҳтиёж бўлса-да, ўзларидан уларни устун қўядилар. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчилардир.
وَٱلَّذِينَ جَآءُو مِنۢ بَعۡدِهِمۡ يَقُولُونَ رَبَّنَا ٱغۡفِرۡ لَنَا وَلِإِخۡوَٰنِنَا ٱلَّذِينَ سَبَقُونَا بِٱلۡإِيمَٰنِ وَلَا تَجۡعَلۡ فِي قُلُوبِنَا غِلّٗا لِّلَّذِينَ ءَامَنُواْ رَبَّنَآ إِنَّكَ رَءُوفٞ رَّحِيمٌ
Open ayah 59:10Улардан кейин келган зотлар айтадилар: «Парвардигоро, бизни ва биздан олдин иймон билан ўтган биродарларимизни мағфират қилгин ва дилларимизда иймон келтирган зотлар учун бирон гина қолдирмагин. Парвардигоро, албатта, Сен Меҳрибон ва Раҳмлидирсан».
۞أَلَمۡ تَرَ إِلَى ٱلَّذِينَ نَافَقُواْ يَقُولُونَ لِإِخۡوَٰنِهِمُ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ مِنۡ أَهۡلِ ٱلۡكِتَٰبِ لَئِنۡ أُخۡرِجۡتُمۡ لَنَخۡرُجَنَّ مَعَكُمۡ وَلَا نُطِيعُ فِيكُمۡ أَحَدًا أَبَدٗا وَإِن قُوتِلۡتُمۡ لَنَنصُرَنَّكُمۡ وَٱللَّهُ يَشۡهَدُ إِنَّهُمۡ لَكَٰذِبُونَ
Open ayah 59:11Кўрмадингизмики, мунофиқлик қилганлар ўзларининг аҳли китоблардан бўлган биродарларига шундай дедилар: «Агар қувиб чиқарилсангизлар, биз ҳам, албатта, сизлар билан бирга чиқамиз. Сизлар ҳақингизда бирон одамга ҳеч қачон бўйсунмаймиз. Агар сизларга қарши жанг қилинса, албатта, сизларга ёрдам берамиз». Аллоҳ гувоҳлик берадики, улар аниқ ёлғончилардир.
لَئِنۡ أُخۡرِجُواْ لَا يَخۡرُجُونَ مَعَهُمۡ وَلَئِن قُوتِلُواْ لَا يَنصُرُونَهُمۡ وَلَئِن نَّصَرُوهُمۡ لَيُوَلُّنَّ ٱلۡأَدۡبَٰرَ ثُمَّ لَا يُنصَرُونَ
Open ayah 59:12Агар чиқариб юборилсалар, улар билан бирга чиқмайдилар. Уларга қарши жанг қилинса, уларга ёрдам бермайдилар. Ёрдам берсалар ҳам ортларига чекинадилар. Кейин уларга ёрдам берилмас.
لَأَنتُمۡ أَشَدُّ رَهۡبَةٗ فِي صُدُورِهِم مِّنَ ٱللَّهِۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ قَوۡمٞ لَّا يَفۡقَهُونَ
Open ayah 59:13Албатта, сизлар уларнинг дилларида Аллоҳдан кўра кўпроқ қўрқинчлисизлар. Бунга сабаб улар англамайдиган қавмдир.
لَا يُقَٰتِلُونَكُمۡ جَمِيعًا إِلَّا فِي قُرٗى مُّحَصَّنَةٍ أَوۡ مِن وَرَآءِ جُدُرِۭۚ بَأۡسُهُم بَيۡنَهُمۡ شَدِيدٞۚ تَحۡسَبُهُمۡ جَمِيعٗا وَقُلُوبُهُمۡ شَتَّىٰۚ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمۡ قَوۡمٞ لَّا يَعۡقِلُونَ
Open ayah 59:14Сизларга қарши ҳаммалари бир бўлиб очиқ жанг қила олмайдилар. Қўрғонли қишлоқлар ёки деворлар ортидан бўладиган жанглар бундан мустасно. Уларни бир деб ўйлайсиз, қалблари эса турфа хил. Зеро, улар ақл юритмайдиган қавмдир.
كَمَثَلِ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡ قَرِيبٗاۖ ذَاقُواْ وَبَالَ أَمۡرِهِمۡ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٞ
Open ayah 59:15Ўзларидан бироз олдин қилмишларининг ёмон оқибатини татиб қолган кимсалар каби. Улар учун аламли азоб бор.
كَمَثَلِ ٱلشَّيۡطَٰنِ إِذۡ قَالَ لِلۡإِنسَٰنِ ٱكۡفُرۡ فَلَمَّا كَفَرَ قَالَ إِنِّي بَرِيٓءٞ مِّنكَ إِنِّيٓ أَخَافُ ٱللَّهَ رَبَّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Open ayah 59:16(Мунофиқлардан гапларни эшитишларининг мисоли) Шайтонга ҳам ўхшайди. У инсонга: «Кофир бўл», дейди. У кофир бўлгач: «Мен сендан безорман, мен оламлар Парвардигори Аллоҳдан қўрқаман», дейди.
فَكَانَ عَٰقِبَتَهُمَآ أَنَّهُمَا فِي ٱلنَّارِ خَٰلِدَيۡنِ فِيهَاۚ وَذَٰلِكَ جَزَٰٓؤُاْ ٱلظَّٰلِمِينَ
Open ayah 59:17Иккисининг ҳам оқибати шуки, улар дўзахдадирлар. Унда абадий қоладилар. Золимларнинг жазоси мана шу.
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ ٱتَّقُواْ ٱللَّهَ وَلۡتَنظُرۡ نَفۡسٞ مَّا قَدَّمَتۡ لِغَدٖۖ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَۚ إِنَّ ٱللَّهَ خَبِيرُۢ بِمَا تَعۡمَلُونَ
Open ayah 59:18Эй иймон келтирган зотлар, Аллоҳдан қўрқинглар. Ҳар бир жон эрта учун нима тайёрлаб қўйганига қарасин. Аллоҳдан қўрқинглар. Албатта, Аллоҳ қилаётган ишларингиздан Хабардордир.
وَلَا تَكُونُواْ كَٱلَّذِينَ نَسُواْ ٱللَّهَ فَأَنسَىٰهُمۡ أَنفُسَهُمۡۚ أُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡفَٰسِقُونَ
Open ayah 59:19Аллоҳни унутган ва натижада Аллоҳ уларга ўзларини унуттириб қўйган кимсалар каби бўлманглар. Ана ўшалар фосиқлардир.
لَا يَسۡتَوِيٓ أَصۡحَٰبُ ٱلنَّارِ وَأَصۡحَٰبُ ٱلۡجَنَّةِۚ أَصۡحَٰبُ ٱلۡجَنَّةِ هُمُ ٱلۡفَآئِزُونَ
Open ayah 59:20Дўзах эгалари билан жаннат эгалари баробар бўлмас. Жаннат эгалари зафар қучган зотлардир.
لَوۡ أَنزَلۡنَا هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانَ عَلَىٰ جَبَلٖ لَّرَأَيۡتَهُۥ خَٰشِعٗا مُّتَصَدِّعٗا مِّنۡ خَشۡيَةِ ٱللَّهِۚ وَتِلۡكَ ٱلۡأَمۡثَٰلُ نَضۡرِبُهَا لِلنَّاسِ لَعَلَّهُمۡ يَتَفَكَّرُونَ
Open ayah 59:21Агар бу Қуръонни бир тоққа туширганимизда унинг Аллоҳдан қўрққанидан эгилиб, ёрилиб кетганини кўрар эдингиз. Бу мисолларни инсонлар учун зарб этурмиз. Шоядки, улар фикр юритсалар.
هُوَ ٱللَّهُ ٱلَّذِي لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَۖ عَٰلِمُ ٱلۡغَيۡبِ وَٱلشَّهَٰدَةِۖ هُوَ ٱلرَّحۡمَٰنُ ٱلرَّحِيمُ
Open ayah 59:22У Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Ғайбу шаҳодатни Билгувчидир. У Раҳмон ва Раҳимдир.
هُوَ ٱللَّهُ ٱلَّذِي لَآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلۡمَلِكُ ٱلۡقُدُّوسُ ٱلسَّلَٰمُ ٱلۡمُؤۡمِنُ ٱلۡمُهَيۡمِنُ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡجَبَّارُ ٱلۡمُتَكَبِّرُۚ سُبۡحَٰنَ ٱللَّهِ عَمَّا يُشۡرِكُونَ
Open ayah 59:23У Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Подшоҳдир. Қуддусдир. Саломдир. Мўминдир. Муҳайминдир. Азиздир. Жаббордир. Мутакаббирдир. Аллоҳ улар келтираётган ширклардан Покдир.
هُوَ ٱللَّهُ ٱلۡخَٰلِقُ ٱلۡبَارِئُ ٱلۡمُصَوِّرُۖ لَهُ ٱلۡأَسۡمَآءُ ٱلۡحُسۡنَىٰۚ يُسَبِّحُ لَهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ وَهُوَ ٱلۡعَزِيزُ ٱلۡحَكِيمُ
Open ayah 59:24У Аллоҳ Холиқдир. Борийдир. Мусаввирдир. Гўзал номлар Уникидир. Осмонлару ердаги нарсалар Унга тасбеҳ айтар. У Азиздир, Ҳакимдир.