الفجر

Al-Fajr

The Dawn · Surah 89 · Ayahs: 30 · Meccan

Translation: Uzbek - Alauddin Mansour · Open the surah

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

  1. وَٱلۡفَجۡرِ

    Open ayah 89:1

    Тонгга қасам.

  2. وَلَيَالٍ عَشۡرٖ

    Open ayah 89:2

    (Зул-ҳижжа ойидаги аввалги) ўн кечага қасам.

  3. وَٱلشَّفۡعِ وَٱلۡوَتۡرِ

    Open ayah 89:3

    Жуфт ва тоқ (ракаатли намозлар)га қасам.

  4. وَٱلَّيۡلِ إِذَا يَسۡرِ

    Open ayah 89:4

    Ўтиб бораётган кечага қасамки, (албатта кофирлар азобга гирифтор бўлурлар)!

  5. هَلۡ فِي ذَٰلِكَ قَسَمٞ لِّذِي حِجۡرٍ

    Open ayah 89:5

    Мана шу (қасам ичилган нарсаларда) ақл эгаси учун (етарли) қасам бордир?!

  6. أَلَمۡ تَرَ كَيۡفَ فَعَلَ رَبُّكَ بِعَادٍ

    Open ayah 89:6

    (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Парвардигорингиз Од (қабиласи)ни қандай (ҳалокатга дучор) қилганини кўрмадингизми?

  7. إِرَمَ ذَاتِ ٱلۡعِمَادِ

    Open ayah 89:7

    (Улар) баланд устун(ли қаср)лар эгаси бўлган Иром (шаҳрида яшаган Од қабиласини қандай ҳалокатга дучор қилганини кўрмадингизми?).

  8. ٱلَّتِي لَمۡ يُخۡلَقۡ مِثۡلُهَا فِي ٱلۡبِلَٰدِ

    Open ayah 89:8

    У (шаҳар бошқа) юртларда ўхшаши яратилмаган эди.

  9. وَثَمُودَ ٱلَّذِينَ جَابُواْ ٱلصَّخۡرَ بِٱلۡوَادِ

    Open ayah 89:9

    (Қуро) водийсида харсанг тошларни кес(иб ўзларига уйлар солиб ол)ган кимсалар бўлмиш Самуд (қабиласини қандай ҳалокатга дучор қилганини-чи)?

  10. وَفِرۡعَوۡنَ ذِي ٱلۡأَوۡتَادِ 

    Open ayah 89:10

    Қозиқлар (яъни, ерга қозиқдек қоқилган баланд эҳромлар ва қасрлар) эгаси бўлган Фиръавнни (қандай ҳалокатга дучор қилганини-чи)?

  11. ٱلَّذِينَ طَغَوۡاْ فِي ٱلۡبِلَٰدِ

    Open ayah 89:11

    Улар юртларида ҳадларидан ошиб,

  12. فَأَكۡثَرُواْ فِيهَا ٱلۡفَسَادَ

    Open ayah 89:12

    у жойларда бузғунчиликни кўпайтириб юборган эдилар.

  13. فَصَبَّ عَلَيۡهِمۡ رَبُّكَ سَوۡطَ عَذَابٍ

    Open ayah 89:13

    Бас, Парвардигорингиз уларнинг устига турли азоб-офатни ёғдирди!

  14. إِنَّ رَبَّكَ لَبِٱلۡمِرۡصَادِ

    Open ayah 89:14

    Шак-шубҳасиз, Парвардигорингиз (барча нарсани) кузатиб тургувчидир.

    1. И з о ҳ. Юқоридаги оятларда куфру исёнлари сабабли ҳалокатга дучор бўлган қавм ва қабилалар зикри ўтгач, энди бахт-саодатни мол-дунё билан ўлчайдиган кофир кимсалар ҳақида хабар берилади.
  15. فَأَمَّا ٱلۡإِنسَٰنُ إِذَا مَا ٱبۡتَلَىٰهُ رَبُّهُۥ فَأَكۡرَمَهُۥ وَنَعَّمَهُۥ فَيَقُولُ رَبِّيٓ أَكۡرَمَنِ

    Open ayah 89:15

    Бас, энди инсон — қачон Парвардигори уни имтиҳон қилиб, азиз қилиб қўйса ва унга неъмат ато этса дарҳол: «Парвардигорим (иззат-ҳурматга лойиқ бўлганим учун) мени азиз қилди», дер.

  16. وَأَمَّآ إِذَا مَا ٱبۡتَلَىٰهُ فَقَدَرَ عَلَيۡهِ رِزۡقَهُۥ فَيَقُولُ رَبِّيٓ أَهَٰنَنِ

    Open ayah 89:16

    Энди қачон (Парвардигори) уни имтиҳон қилиб, ризқини танг килиб қўйса, дарҳол: «Парвардигорим мени хор қилди», дер.

  17. كَلَّاۖ بَل لَّا تُكۡرِمُونَ ٱلۡيَتِيمَ

    Open ayah 89:17

    Йўқ, (сизлар гумон қилганларингиздек иззат-икром бойлик билан, хор-зор қилиш — камбағаллик билан бўлмас)! Йўқ, сизлар етимни иззат-икром қилмассизлар!

    1. И з о ҳ. Аллоҳ таоло бировни яхши кўргани учун бой қилиб, ёки бошқа бировни ёмон кўргани учун камбағал қилиб қўймайди. Умуман, агар Аллоҳ наздида мол-дунёнинг пашшанинг қанотича ҳурмати бўлганида, кофирга ундан бир чақа ҳам бермаган бўлур эди. Лекин Аллоҳ таоло инсонларни шукр қиладиларми-йўқми синовдан ўтказиш учун ризқларини танг қилиб қўяди. Демак, инсоннинг бойлик билан суюниб, камбағаллик билан куйиниб кетиши нотўғридир. Оятнинг давомида энди Макка кофирларига хитоб қилиниб, уларнинг ўта очкўз ва хисис кимсалар эканликлари, бировнинг ҳаққидан ҳазар қилмасликлари ва ҳалол-ҳаромнинг фарқига бормасликлари фош қилинади.
  18. وَلَا تَحَٰٓضُّونَ عَلَىٰ طَعَامِ ٱلۡمِسۡكِينِ

    Open ayah 89:18

    Мискин-бечорага таом беришга ҳам бир-бирларингни тарғиб қилмассизлар!

  19. وَتَأۡكُلُونَ ٱلتُّرَاثَ أَكۡلٗا لَّمّٗا

    Open ayah 89:19

    Меросни эса (ўзларингизнинг улушингизга ўзгаларникини ҳам) қўшиб ейиш билан еяверурсизлар!

  20. وَتُحِبُّونَ ٱلۡمَالَ حُبّٗا جَمّٗا 

    Open ayah 89:20

    Яна мол-дунёни қаттиқ муҳаббат билан яхши кўрурсизлар!

  21. كَلَّآۖ إِذَا دُكَّتِ ٱلۡأَرۡضُ دَكّٗا دَكّٗا

    Open ayah 89:21

    Йўқ, (бундай кирдикорларингиздан қайтингиз)! Қачон Ер (зилзилага тушиб, барча нарса) чилпарчин қилинганда;

  22. وَجَآءَ رَبُّكَ وَٱلۡمَلَكُ صَفّٗا صَفّٗا

    Open ayah 89:22

    Парвардигорингиз ва фаришталар саф-саф бўлиб келганда;

  23. وَجِاْيٓءَ يَوۡمَئِذِۭ بِجَهَنَّمَۚ يَوۡمَئِذٖ يَتَذَكَّرُ ٱلۡإِنسَٰنُ وَأَنَّىٰ لَهُ ٱلذِّكۡرَىٰ

    Open ayah 89:23

    (Кофирлар кўришлари учун) ўша Кунда жаҳаннамни ҳам (яқин) келтириб қўйилганда — ана ўша Кунда инсон (бу кўрганларидан) эслатма-ибрат олур! (Аммо у Кунда) бу эслатма-ибратнинг фойдаси) қаёқдан тегсин?!

  24. يَقُولُ يَٰلَيۡتَنِي قَدَّمۡتُ لِحَيَاتِي

    Open ayah 89:24

    У: «Эҳ, кошки эди мен ҳаёт вақтимда (яхши амаллар) қилиб ўтган бўлсам», деб қолур!

  25. فَيَوۡمَئِذٖ لَّا يُعَذِّبُ عَذَابَهُۥٓ أَحَدٞ

    Open ayah 89:25

    У Кундаги (Аллоҳнинг) азоби каби ҳеч ким азоблай олмас!

  26. وَلَا يُوثِقُ وَثَاقَهُۥٓ أَحَدٞ

    Open ayah 89:26

    Ва У зотнинг (кишан ва занжирлар билан) боғлаши каби ҳеч ким боғлай олмас!

  27. يَٰٓأَيَّتُهَا ٱلنَّفۡسُ ٱلۡمُطۡمَئِنَّةُ

    Open ayah 89:27

    (У Кунда ҳаёти дунёдан Аллоҳ таолонинг ваъдасига ишониб иймон ва эзгу амаллар билан ўтган мўминларга хитоб қилиниб, дейилур): «Эй хотиржам-сокин жон,

  28. ٱرۡجِعِيٓ إِلَىٰ رَبِّكِ رَاضِيَةٗ مَّرۡضِيَّةٗ

    Open ayah 89:28

    Сен (Аллоҳ ато этган неъматлардан) рози бўлган (ва Аллоҳ таоло томонидан сенинг амалларингдан) рози бўлинган ҳолда Парвардигоринг (ҳузури)га қайт!

  29. فَٱدۡخُلِي فِي عِبَٰدِي

    Open ayah 89:29

    Бас, (солиҳ) бандаларим қаторига киргин,

  30. وَٱدۡخُلِي جَنَّتِي 

    Open ayah 89:30

    Ва Менинг жаннатимга киргин!»