البلد

Al-Balad

The City · Surah 90 · Ayahs: 20 · Meccan

Translation: Uzbek - Alauddin Mansour · Open the surah

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

  1. لَآ أُقۡسِمُ بِهَٰذَا ٱلۡبَلَدِ

    Open ayah 90:1

    (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), мана шу шаҳарга,

  2. وَأَنتَ حِلُّۢ بِهَٰذَا ٱلۡبَلَدِ

    Open ayah 90:2

    — Ҳолбуки сиз ҳам мана шу шаҳарда яшайсиз,

  3. وَوَالِدٖ وَمَا وَلَدَ

    Open ayah 90:3

    — Ҳамда ота ва ундан бўлган болаларга (яъни, Одам алайҳиссалом ва унинг барча зурриётларига) қасамёд қилурманки.

  4. لَقَدۡ خَلَقۡنَا ٱلۡإِنسَٰنَ فِي كَبَدٍ

    Open ayah 90:4

    Дарҳақиқат, Биз инсонни меҳнат-машаққатга яратдик.

    1. И з о ҳ. Яъни, инсон ўзига жон ато этилганидан то ўша жон баданини тарк қилиб чиқиб кетгунича меҳнат-машаққатда ҳаёт кечиради. Бу борада мусулмон ҳам, кофир ҳам бир-бирига ўхшаган меҳнат-машаққатларни бошдан ўтказадилар. Лекин мусулмон киши Яратувчи буюрган иш-амалларда жон куйдиради, ўзининг куч-ғайратини имкон қадар савобли ишларга сарфлайди ва керак бўлса Ҳақ йўлида жонини қурбон қилиб, Охиратдаги мангу роҳат-фароғатга эришади. Аммо кофир, эътиқодсиз кимсалар эса арзон ҳою-ҳаваслар ва ўзларига ҳам, ўзгаларга ҳам бефойда-бевафо бўлган пуфак орзу-хаёлларга етиш йўлида жонларини жабборга бериб, оқибатда бу дунёдаги меҳнат-машаққатларидан ташқари у дунёдаги дўзах азоби-машаққатига ҳам гирифтор бўладилар. Қуйидаги оятларда ана шундай топган мол-дунёси ва куч-қуввати билан мағрурланиб, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-саломга ва бошқа мўминларга дилозорлик қилиб юрадиган бир кимса ҳақида ҳикоя қилинади.
  5. أَيَحۡسَبُ أَن لَّن يَقۡدِرَ عَلَيۡهِ أَحَدٞ

    Open ayah 90:5

    У ўзига ҳеч кимнинг кучи етмайди, деб ўйларми?!

  6. يَقُولُ أَهۡلَكۡتُ مَالٗا لُّبَدًا

    Open ayah 90:6

    У (мақтаниб): «Жуда кўп мол-дунёни (сарфлаб) йўқ қилдим», дер.

  7. أَيَحۡسَبُ أَن لَّمۡ يَرَهُۥٓ أَحَدٌ

    Open ayah 90:7

    У ўзини (риёкорлик билан мол-дунё совураётган пайтида) ҳеч ким кўрмаган, деб ўйларми?! (Йўқ, Аллоҳ таоло ҳар вақт, ҳар нарсани кўриб-билиб турур!)

  8. أَلَمۡ نَجۡعَل لَّهُۥ عَيۡنَيۡنِ

    Open ayah 90:8

    Ахир Биз унга икки кўз,

  9. وَلِسَانٗا وَشَفَتَيۡنِ

    Open ayah 90:9

    тил ва икки лаб (ато) қилмадикми?!

  10. وَهَدَيۡنَٰهُ ٱلنَّجۡدَيۡنِ 

    Open ayah 90:10

    Ва Биз уни икки баландликка (яъни, яхшилик ёки ёмонлик довонларини ошиб ўтишга) йўллаб қўйдик-ку!

    1. И з о ҳ. Яъни, Аллоҳ таоло инсонни яратиб, яхшилик йўлига юришга ҳам, ёмонлик йўлига юришга ҳам ихтиёр бериб қўйди. Бу икки йўл ҳам баландликдир. Демак, иккисига чиқиш учун ҳам тер тўкиш, машаққат чекиш лозим бўлади. Лекин яхшилик баландлигига чиқиш учун саъй-ҳаракат қилиб довондан ўтган киши жаннат неъматларига етса, ёмонлик баландлигига чиққан кимса унинг ортидаги дўзах жарлигига қулайди.
  11. فَلَا ٱقۡتَحَمَ ٱلۡعَقَبَةَ

    Open ayah 90:11

    Бас, у (мақтанчоқ кимса яхшилик) довонини ошиб ўтмади!

  12. وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلۡعَقَبَةُ

    Open ayah 90:12

    (Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), довон (ошиши) нима эканини сиз қаердан билар эдингиз?

  13. فَكُّ رَقَبَةٍ

    Open ayah 90:13

    (У бир қул) бўйнини (қулликдан) озод қилмоқ,

  14. أَوۡ إِطۡعَٰمٞ فِي يَوۡمٖ ذِي مَسۡغَبَةٖ

    Open ayah 90:14

    Ёки очарчилик кунида таом бермоқдир.

  15. يَتِيمٗا ذَا مَقۡرَبَةٍ

    Open ayah 90:15

    — Бирон қардош етимга;

  16. أَوۡ مِسۡكِينٗا ذَا مَتۡرَبَةٖ

    Open ayah 90:16

    — Ё муҳтож бечора-мискинга (таом бермоқдир).

  17. ثُمَّ كَانَ مِنَ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَتَوَاصَوۡاْ بِٱلصَّبۡرِ وَتَوَاصَوۡاْ بِٱلۡمَرۡحَمَةِ

    Open ayah 90:17

    Сўнгра у (мақтанчоқ кимса) иймон келтирган ва бир-бирларига (тоат-ибодатини адо этишдаги машаққатларга) сабр-қаноат қилишни тавсия этган, бир-бирларига (Аллоҳнинг бандаларига) меҳр-мурувват кўргазишни тавсия этган зотлардан бўлмади!

  18. أُوْلَٰٓئِكَ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَيۡمَنَةِ

    Open ayah 90:18

    Ана ўша (яъни, юқоридаги фазилатларга эга бўлган) зотлар ўнг томон эгаларидир (яъни, Охират Кунида ишлари ўнгдан келгувчи саодатманд кишилардир).

  19. وَٱلَّذِينَ كَفَرُواْ بِـَٔايَٰتِنَا هُمۡ أَصۡحَٰبُ ٱلۡمَشۡـَٔمَةِ

    Open ayah 90:19

    Бизнинг оятларимизга кофир бўлган кимсалар эса чап томон эгаларидир!

  20. عَلَيۡهِمۡ نَارٞ مُّؤۡصَدَةُۢ 

    Open ayah 90:20

    Уларнинг устида қопланиб қолгувчи олов-дўзах бўлур!