البروج
Al-Burooj
Translation: Uzbek - Muhammad Sodik Muhammad Yusuf · Open the surah
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
وَٱلسَّمَآءِ ذَاتِ ٱلۡبُرُوجِ
Open ayah 85:1Буржлар эгаси бўлган осмон билан қасам.
وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡمَوۡعُودِ
Open ayah 85:2Ва ваъда қилинган кун билан қасам.
وَشَاهِدٖ وَمَشۡهُودٖ
Open ayah 85:3Гувоҳлик берувчи ва гувоҳлик берилган билан қасам.
قُتِلَ أَصۡحَٰبُ ٱلۡأُخۡدُودِ
Open ayah 85:4«Ухдуд» эгаларига лаънат бўлсин.
ٱلنَّارِ ذَاتِ ٱلۡوَقُودِ
Open ayah 85:5У (Ухдуд) ёқилғиси кўп, қаттиқ исиган оловдир.
إِذۡ هُمۡ عَلَيۡهَا قُعُودٞ
Open ayah 85:6У(кофир)лар а(чуқур)лар атрофида ўтирибдилар.
وَهُمۡ عَلَىٰ مَا يَفۡعَلُونَ بِٱلۡمُؤۡمِنِينَ شُهُودٞ
Open ayah 85:7Ва улар мўминларга қилаётган нарсаларига ўзлари ҳозирдирлар.
وَمَا نَقَمُواْ مِنۡهُمۡ إِلَّآ أَن يُؤۡمِنُواْ بِٱللَّهِ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡحَمِيدِ
Open ayah 85:8Ва (улар) мўминлардан Азиз, Ҳамид Аллоҳга бўлган иймондан бошқа «айб» топа олмадилар.
ٱلَّذِي لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ شَهِيدٌ
Open ayah 85:9У шундай зотки, осмонлару ернинг мулки Унга хосдир ва Аллоҳ ҳар бир нарсага Ўзи гувоҳдир.
إِنَّ ٱلَّذِينَ فَتَنُواْ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتِ ثُمَّ لَمۡ يَتُوبُواْ فَلَهُمۡ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمۡ عَذَابُ ٱلۡحَرِيقِ
Open ayah 85:10Албатта, мўмин ва мўминаларни фитна қилиб, сўнгра тавба қилмаганларга, ана ўшаларга, жаҳаннам азоби ва куйдирувчи азоб бор.
إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَهُمۡ جَنَّٰتٞ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُۚ ذَٰلِكَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡكَبِيرُ
Open ayah 85:11Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амал қилганларга, уларга, остидан анҳорлар оқиб турган жаннат бор. Бу эса ниҳоятда улкан ютуқдир.
إِنَّ بَطۡشَ رَبِّكَ لَشَدِيدٌ
Open ayah 85:12Албатта, Роббингнинг чангали жуда ҳам шиддатлидир.
إِنَّهُۥ هُوَ يُبۡدِئُ وَيُعِيدُ
Open ayah 85:13Албатта, У Ўзи бошлар ва қайтарар. (Йўқдан бор қилар ва ўлганни ҳаётга қайтарар)
وَهُوَ ٱلۡغَفُورُ ٱلۡوَدُودُ
Open ayah 85:14Ва У мағфират қилувчи, муҳаббати зўр зотдир.
ذُو ٱلۡعَرۡشِ ٱلۡمَجِيدُ
Open ayah 85:15У Арш эгаси ҳамда қадри улуғ зотдир.
فَعَّالٞ لِّمَا يُرِيدُ
Open ayah 85:16У нимани хоҳласа, қила олувчи зотдир.
هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ ٱلۡجُنُودِ
Open ayah 85:17Сенга аскарларнинг хабари келдими?
فِرۡعَوۡنَ وَثَمُودَ
Open ayah 85:18Фиръавн ва Самуднинг.
بَلِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ فِي تَكۡذِيبٖ
Open ayah 85:19Балки кофирлар ёлғонга чиқаришдадир?
وَٱللَّهُ مِن وَرَآئِهِم مُّحِيطُۢ
Open ayah 85:20Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир.
بَلۡ هُوَ قُرۡءَانٞ مَّجِيدٞ
Open ayah 85:21Йўқ! У Қуръони мажиддур.
فِي لَوۡحٖ مَّحۡفُوظِۭ
Open ayah 85:22У Лавҳул- Маҳфуздадир. (Лавҳул- Маҳфуз Аллоҳни ҳузурида бўлиб, унга ҳеч қандай ўзгариш кириши мумкин эмас.)