البروج
Al-Burooj
Translation: Uzbek - Rowwad Translation Center · Open the surah
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
وَٱلسَّمَآءِ ذَاتِ ٱلۡبُرُوجِ
Open ayah 85:1Буржларни ўз ичига олган осмонга қасам;
وَٱلۡيَوۡمِ ٱلۡمَوۡعُودِ
Open ayah 85:2Ваъда қилинган кунга қасам;
وَشَاهِدٖ وَمَشۡهُودٖ
Open ayah 85:3Гувоҳ бўлувчи ва гувоҳ бўлинувчига қасам;
قُتِلَ أَصۡحَٰبُ ٱلۡأُخۡدُودِ
Open ayah 85:4Чоҳ эгаларига лаънат бўлсин!
ٱلنَّارِ ذَاتِ ٱلۡوَقُودِ
Open ayah 85:5У ёқилғиси бор оловдир.
إِذۡ هُمۡ عَلَيۡهَا قُعُودٞ
Open ayah 85:6Ўзлари эса унинг атрофида ўтирибдилар.
وَهُمۡ عَلَىٰ مَا يَفۡعَلُونَ بِٱلۡمُؤۡمِنِينَ شُهُودٞ
Open ayah 85:7Мўминларга нисбатан қилаётган ишларига ўзлари гувоҳдирлар.
وَمَا نَقَمُواْ مِنۡهُمۡ إِلَّآ أَن يُؤۡمِنُواْ بِٱللَّهِ ٱلۡعَزِيزِ ٱلۡحَمِيدِ
Open ayah 85:8Улар мўминлардан Азиз (Қудратли, Енгилмас) ва Ҳамид (Мақтовга лойиқ) Аллоҳга иймон келтирганлари учунгина ўч олдилар.
ٱلَّذِي لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ وَٱللَّهُ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ شَهِيدٌ
Open ayah 85:9У шундай Зотки, осмонлару ернинг мулки Уникидир. Аллоҳ ҳар бир нарсага Гувоҳдир.
إِنَّ ٱلَّذِينَ فَتَنُواْ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ وَٱلۡمُؤۡمِنَٰتِ ثُمَّ لَمۡ يَتُوبُواْ فَلَهُمۡ عَذَابُ جَهَنَّمَ وَلَهُمۡ عَذَابُ ٱلۡحَرِيقِ
Open ayah 85:10Албатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, кейин тавба қилмаганларга жаҳаннам азоби ва куйдирувчи азоб бордир.
إِنَّ ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَهُمۡ جَنَّٰتٞ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُۚ ذَٰلِكَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡكَبِيرُ
Open ayah 85:11Албатта, иймон келтирган ва яхши амаллар қилган зотлар учун остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатлар бордир. Мана шу катта бахтдир.
إِنَّ بَطۡشَ رَبِّكَ لَشَدِيدٌ
Open ayah 85:12Албатта, Парвардигорингизнинг ушлаши қаттиқдир.
إِنَّهُۥ هُوَ يُبۡدِئُ وَيُعِيدُ
Open ayah 85:13Албатта, Унинг Ўзи бошлайди ва қайтаради.
وَهُوَ ٱلۡغَفُورُ ٱلۡوَدُودُ
Open ayah 85:14У мағфират қилувчи, яхшиликни раво кўрувчи Зотдир.
ذُو ٱلۡعَرۡشِ ٱلۡمَجِيدُ
Open ayah 85:15У Арш соҳибидир. Буюкдир.
فَعَّالٞ لِّمَا يُرِيدُ
Open ayah 85:16Хоҳлаган ишини қилгувчидир.
هَلۡ أَتَىٰكَ حَدِيثُ ٱلۡجُنُودِ
Open ayah 85:17Сизга қўшинларнинг хабари келдими?
فِرۡعَوۡنَ وَثَمُودَ
Open ayah 85:18Фиръавн ва Самуднинг.
بَلِ ٱلَّذِينَ كَفَرُواْ فِي تَكۡذِيبٖ
Open ayah 85:19Асло! (Уларнинг тарихлари ва ҳалокатларининг етиб келмаслиги уларнинг иймон келтиришларига монеъ эмас! Шундай бўлса-да,) куфр келтирганлар ёлғонга чиқаришдадирлар.
وَٱللَّهُ مِن وَرَآئِهِم مُّحِيطُۢ
Open ayah 85:20Ҳолбуки, Аллоҳ уларнинг ортидан иҳота қилиб турувчидир.
بَلۡ هُوَ قُرۡءَانٞ مَّجِيدٞ
Open ayah 85:21(Қуръон Карим) асло (шеър эмас)! У буюк Қуръондир.
فِي لَوۡحٖ مَّحۡفُوظِۭ
Open ayah 85:22(У) Лавҳул Маҳфуздадир.