الأعلى
Al-A'laa
Translation: Uzbek - Rowwad Translation Center · Open the surah
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
سَبِّحِ ٱسۡمَ رَبِّكَ ٱلۡأَعۡلَى
Open ayah 87:1Энг олий зот бўлмиш Парвардигорингизнинг номини покланг!
ٱلَّذِي خَلَقَ فَسَوَّىٰ
Open ayah 87:2У яратган ва расо қилиб қўйган Зотдир.
وَٱلَّذِي قَدَّرَ فَهَدَىٰ
Open ayah 87:3У белгилаб, ҳидоят қилиб қўйган Зотдир.
وَٱلَّذِيٓ أَخۡرَجَ ٱلۡمَرۡعَىٰ
Open ayah 87:4У ўт-ўланни ундириб чиқариб,
فَجَعَلَهُۥ غُثَآءً أَحۡوَىٰ
Open ayah 87:5сўнг уни қорамтир хас-хашак қилиб қўйган Зотдир.
سَنُقۡرِئُكَ فَلَا تَنسَىٰٓ
Open ayah 87:6Биз сизни қироат қилдирурмиз. Бас, сиз унутмассиз.
إِلَّا مَا شَآءَ ٱللَّهُۚ إِنَّهُۥ يَعۡلَمُ ٱلۡجَهۡرَ وَمَا يَخۡفَىٰ
Open ayah 87:7Аллоҳ хоҳлагани бундан мустасно. Албатта, У Зот ошкора ишларни ҳам, хуфёналарини ҳам билур.
وَنُيَسِّرُكَ لِلۡيُسۡرَىٰ
Open ayah 87:8Биз сизни осонликка муваффақ қилурмиз.
فَذَكِّرۡ إِن نَّفَعَتِ ٱلذِّكۡرَىٰ
Open ayah 87:9Эслатиш фойда берса, эслатинг!
سَيَذَّكَّرُ مَن يَخۡشَىٰ
Open ayah 87:10(Аллоҳдан) қўрқадиган киши эслатмага қулоқ солади.
وَيَتَجَنَّبُهَا ٱلۡأَشۡقَى
Open ayah 87:11Бадбахт кимса эса ўзини ундан четга олур.
ٱلَّذِي يَصۡلَى ٱلنَّارَ ٱلۡكُبۡرَىٰ
Open ayah 87:12Катта оловга кирадиган (бадбахт).
ثُمَّ لَا يَمُوتُ فِيهَا وَلَا يَحۡيَىٰ
Open ayah 87:13Сўнгра у жойда на ўла олур ва на яшай олур!
قَدۡ أَفۡلَحَ مَن تَزَكَّىٰ
Open ayah 87:14Дарҳақиқат, пок бўлган киши нажот топгай.
وَذَكَرَ ٱسۡمَ رَبِّهِۦ فَصَلَّىٰ
Open ayah 87:15Парвардигорининг номини ёд этиб намоз ўқиган (киши).
بَلۡ تُؤۡثِرُونَ ٱلۡحَيَوٰةَ ٱلدُّنۡيَا
Open ayah 87:16Йўқ! Сизлар шу дунё ҳаётини устун қўйяпсизлар!
وَٱلۡأٓخِرَةُ خَيۡرٞ وَأَبۡقَىٰٓ
Open ayah 87:17Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир.
إِنَّ هَٰذَا لَفِي ٱلصُّحُفِ ٱلۡأُولَىٰ
Open ayah 87:18Албатта, (Сизга эслатилган) бу (нарсалар) аввалги саҳифаларда бордир.
صُحُفِ إِبۡرَٰهِيمَ وَمُوسَىٰ
Open ayah 87:19Иброҳим ва Мусо саҳифаларида.