التكوير
At-Takwir
Translation: Uzbek - Rowwad Translation Center · Open the surah
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
إِذَا ٱلشَّمۡسُ كُوِّرَتۡ
Open ayah 81:1Қуёш ўралиб қолганида;
وَإِذَا ٱلنُّجُومُ ٱنكَدَرَتۡ
Open ayah 81:2Юлдузлар тўкилганида;
وَإِذَا ٱلۡجِبَالُ سُيِّرَتۡ
Open ayah 81:3Тоғлар жойидан қўзғатилганида;
وَإِذَا ٱلۡعِشَارُ عُطِّلَتۡ
Open ayah 81:4Ҳомиласига ўн ой тўлган бўғоз туялар қаровсиз қолганида;
وَإِذَا ٱلۡوُحُوشُ حُشِرَتۡ
Open ayah 81:5Ваҳший ҳайвонлар бир жойга тўпланганида;
وَإِذَا ٱلۡبِحَارُ سُجِّرَتۡ
Open ayah 81:6Денгизлар аланга олиб ёнганида;
وَإِذَا ٱلنُّفُوسُ زُوِّجَتۡ
Open ayah 81:7Жонлар жуфтланганида;
وَإِذَا ٱلۡمَوۡءُۥدَةُ سُئِلَتۡ
Open ayah 81:8Тириклай кўмилган қиздан сўралганида;
بِأَيِّ ذَنۢبٖ قُتِلَتۡ
Open ayah 81:9Қандай гуноҳ сабабли ўлдирилгани ҳақида;
وَإِذَا ٱلصُّحُفُ نُشِرَتۡ
Open ayah 81:10Саҳифалар очилганида;
وَإِذَا ٱلسَّمَآءُ كُشِطَتۡ
Open ayah 81:11Осмон сидириб олинганида;
وَإِذَا ٱلۡجَحِيمُ سُعِّرَتۡ
Open ayah 81:12Жаҳаннам қиздирилганида;
وَإِذَا ٱلۡجَنَّةُ أُزۡلِفَتۡ
Open ayah 81:13Жаннат яқинлаштирилганида;
عَلِمَتۡ نَفۡسٞ مَّآ أَحۡضَرَتۡ
Open ayah 81:14Ҳар бир жон нима ҳозирлаб келганини биладир.
فَلَآ أُقۡسِمُ بِٱلۡخُنَّسِ
Open ayah 81:15Кўздан ғойиб бўлгувчи юлдузларга қасам ичаман.
ٱلۡجَوَارِ ٱلۡكُنَّسِ
Open ayah 81:16Юрувчи, беркинувчиларга.
وَٱلَّيۡلِ إِذَا عَسۡعَسَ
Open ayah 81:17Келиб-кетаётган кечага.
وَٱلصُّبۡحِ إِذَا تَنَفَّسَ
Open ayah 81:18Ва отаётган тонгга (қасам ичурманки).
إِنَّهُۥ لَقَوۡلُ رَسُولٖ كَرِيمٖ
Open ayah 81:19У шак-шубҳасиз, улуғ элчининг (Аллоҳдан келтирган) сўзидир!
ذِي قُوَّةٍ عِندَ ذِي ٱلۡعَرۡشِ مَكِينٖ
Open ayah 81:20У қувватли, Аршнинг соҳиби наздида мартабаси олий.
مُّطَاعٖ ثَمَّ أَمِينٖ
Open ayah 81:21Итоат этилгувчи ва ишончлидир.
وَمَا صَاحِبُكُم بِمَجۡنُونٖ
Open ayah 81:22Сизнинг соҳибингиз мажнун эмасдир.
وَلَقَدۡ رَءَاهُ بِٱلۡأُفُقِ ٱلۡمُبِينِ
Open ayah 81:23Дарҳақиқат, у (Жаброил алайҳиссалом)ни очиқ уфқда кўрди.
وَمَا هُوَ عَلَى ٱلۡغَيۡبِ بِضَنِينٖ
Open ayah 81:24Ва у ғайбга бахил эмасдир.
وَمَا هُوَ بِقَوۡلِ شَيۡطَٰنٖ رَّجِيمٖ
Open ayah 81:25У (Қуръони Карим) тошбўрон қилинган шайтоннинг сўзи эмасдир.
فَأَيۡنَ تَذۡهَبُونَ
Open ayah 81:26Бас, қаён бормоқдасиз?!
إِنۡ هُوَ إِلَّا ذِكۡرٞ لِّلۡعَٰلَمِينَ
Open ayah 81:27У бутун оламлар учун бир эслатмадан бошқа нарса эмас.
لِمَن شَآءَ مِنكُمۡ أَن يَسۡتَقِيمَ
Open ayah 81:28Орангиздаги тўғри йўлдан бормоқни истаганлар учун.
وَمَا تَشَآءُونَ إِلَّآ أَن يَشَآءَ ٱللَّهُ رَبُّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Open ayah 81:29Бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ хоҳласагина хоҳларсизлар.