الطارق
At-Taariq
Translation: Uzbek - Alauddin Mansour · Open the surah
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
وَٱلسَّمَآءِ وَٱلطَّارِقِ
Open ayah 86:1Осмонга қасам, тунги йўлчига қасамки,
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلطَّارِقُ
Open ayah 86:2(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз тунги йўлчи нима эканини қаердан ҳам билар эдингиз.
ٱلنَّجۡمُ ٱلثَّاقِبُ
Open ayah 86:3(У) учар юлдуздир.
إِن كُلُّ نَفۡسٖ لَّمَّا عَلَيۡهَا حَافِظٞ
Open ayah 86:4Ҳар бир жоннинг устида (унинг қилган барча амалларини) ёд олгувчи (фаришта) бордир.
فَلۡيَنظُرِ ٱلۡإِنسَٰنُ مِمَّ خُلِقَ
Open ayah 86:5Энди инсон ўзининг нимадан яралганига бир боқсин!
خُلِقَ مِن مَّآءٖ دَافِقٖ
Open ayah 86:6У отилиб чиқувчи бир сувдан яралган-ку!
يَخۡرُجُ مِنۢ بَيۡنِ ٱلصُّلۡبِ وَٱلتَّرَآئِبِ
Open ayah 86:7(Эркакнинг) бели билан (аёлнинг) кўкрак қафаси ўртасидан (отилиб чиқувчи бир сувдан яралган-ку!)
إِنَّهُۥ عَلَىٰ رَجۡعِهِۦ لَقَادِرٞ
Open ayah 86:8Шак-шубҳасиз, (Аллоҳ) уни қайта тирилтиришга қодирдир.
يَوۡمَ تُبۡلَى ٱلسَّرَآئِرُ
Open ayah 86:9Сирлар фош қилинадиган (Қиёмат) Кунида (қайта тирилтиришга қодирдир).
فَمَا لَهُۥ مِن قُوَّةٖ وَلَا نَاصِرٖ
Open ayah 86:10Бас, (у Кунда инсон) учун (Аллоҳнинг азобини қайтаргувчи) бирон куч ҳам, бирон ёрдамчи ҳам бўлмас!
- И з о ҳ. Демак ҳар бир инсон ўзини бир томчи сувдан яратишга қодир бўлган Аллоҳ уни Қиёмат Куни қайта тирилтиришга ҳам қодир эканини ўйлаб, куч-қувватининг борида имон-эътиқод ва яхши амал билан ўша Кунга ҳозирлик кўрсин. Мазкур оятларда Қиёмат ҳақида хабар берилгач, энди мана шу хабар келган Қуръони Карим қандай китоб экани баён қилинади.
وَٱلسَّمَآءِ ذَاتِ ٱلرَّجۡعِ
Open ayah 86:11Қайта-қайта тушгувчи (ёмғир) эгаси бўлмиш осмонга қасам;
وَٱلۡأَرۡضِ ذَاتِ ٱلصَّدۡعِ
Open ayah 86:12(Ўша ёмғир сабабли) ёриб чиққувчи (дон-дун, ўт-ўлан) эгаси бўлмиш Ерга қасамки,
إِنَّهُۥ لَقَوۡلٞ فَصۡلٞ
Open ayah 86:13Шак-шубҳасиз, у (Қуръон ҳақ билан ботилни) ажратгувчи Сўздир.
وَمَا هُوَ بِٱلۡهَزۡلِ
Open ayah 86:14У ҳазил (яъни, асоссиз, беҳуда сўз) эмасдир.
إِنَّهُمۡ يَكِيدُونَ كَيۡدٗا
Open ayah 86:15Албатта (кофирлар Муҳаммад алайҳис-салоту вас-саломга қарши турли) ҳийла-найранг қилурлар.
وَأَكِيدُ كَيۡدٗا
Open ayah 86:16Мен ҳам бир ҳийла қилурман (яъни, уларнинг ҳийла-найрангларига муносиб жазо берурман).
فَمَهِّلِ ٱلۡكَٰفِرِينَ أَمۡهِلۡهُمۡ رُوَيۡدَۢا
Open ayah 86:17Бас, (эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), сиз уларга озгина вақт-муҳлат беринг (яъни, сиз бир оз шошмай туринг, майли улар бугун дину иймонга қарши қўлларидан келганини қилсинлар, эртага Қиёмат қойим бўлганида, албатта, қилмишларига яраша жазоларини олурлар)!