الزلزلة

Az-Zalzala

The Earthquake · Surah 99 · Ayahs: 8 · Medinan

Translation: Uzbek - Alauddin Mansour · Open the surah

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

  1. إِذَا زُلۡزِلَتِ ٱلۡأَرۡضُ زِلۡزَالَهَا

    Open ayah 99:1

    Қачон Ер ўзининг (энг даҳшатли) зилзиласи билан ларзага тушганида;

  2. وَأَخۡرَجَتِ ٱلۡأَرۡضُ أَثۡقَالَهَا

    Open ayah 99:2

    Ва Ер (ўз бағридаги хазинаю-дафиналардан ва инсон жасадларидан иборат) «юк»ларини (юзага) чиқариб ташлаганида;

  3. وَقَالَ ٱلۡإِنسَٰنُ مَا لَهَا

    Open ayah 99:3

    Ва (ҳаётлик пайтида қайта тирилишни инкор қилгувчи бўлган) инсон (қайта тирилганидан даҳшатга тушиб: «Ерга) нима бўлди ўзи?», деб қолганида;

  4. يَوۡمَئِذٖ تُحَدِّثُ أَخۡبَارَهَا

    Open ayah 99:4

    Ана ўша Кунда Ер ўз хабарларини сўзлар!

  5. بِأَنَّ رَبَّكَ أَوۡحَىٰ لَهَا

    Open ayah 99:5

    Парвардигорингиз унга ваҳий қил(иб, сўзлашга буюр)гани сабабли (ўз хабарларини сўзлар!)

    1. И з о ҳ. Саҳобалардан Абу Ҳурайра (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин) ривоят қилишларича, Пайғамбар алайҳис-салоту вас-салом ернинг хабарлари нима эканлиги ҳақида сўзлаб: «Ернинг хабарлари — ҳар бир эркагу-аёл унинг устида қандай амал қилган бўлса, барчасини Аллоҳ таоло ҳузурида сўзлаб, гувоҳлик беришидир», деган эканлар.
  6. يَوۡمَئِذٖ يَصۡدُرُ ٱلنَّاسُ أَشۡتَاتٗا لِّيُرَوۡاْ أَعۡمَٰلَهُمۡ

    Open ayah 99:6

    Ўша Кунда одамлар, уларга (қилиб ўтган амаллари)нинг жазо ёки мукофотлари кўрсатилиши учун тўда-тўда бўлиб чиқиб келурлар!

  7. فَمَن يَعۡمَلۡ مِثۡقَالَ ذَرَّةٍ خَيۡرٗا يَرَهُۥ

    Open ayah 99:7

    Бас, ким (ҳаёти дунёдалик пайтида) зарра мисқоличалик яхшилик қилса, (Қиёмат Кунида) ўшани кўрур.

  8. وَمَن يَعۡمَلۡ مِثۡقَالَ ذَرَّةٖ شَرّٗا يَرَهُۥ

    Open ayah 99:8

    Ким зарра мисқоличалик ёмонлик қилса, уни ҳам кўрур!