العاديات

Al-Aadiyaat

The Chargers · Surah 100 · Ayahs: 11 · Meccan

Translation: Uzbek - Alauddin Mansour · Open the surah

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

  1. وَٱلۡعَٰدِيَٰتِ ضَبۡحٗا

    Open ayah 100:1

    (Аллоҳ йўлида) харсиллаб чопадиган (от)ларга қасам;

  2. فَٱلۡمُورِيَٰتِ قَدۡحٗا

    Open ayah 100:2

    (Чопган пайтида туёқларидан) чақмоқлар чақадиган (от)ларга қасам;

  3. فَٱلۡمُغِيرَٰتِ صُبۡحٗا

    Open ayah 100:3

    Тонг пайтида (ёв устига) бостириб борадиган (от)ларга қасам;

  4. فَأَثَرۡنَ بِهِۦ نَقۡعٗا

    Open ayah 100:4

    Бас, ўшанда чанг-тўзон кўтариб;

  5. فَوَسَطۡنَ بِهِۦ جَمۡعًا

    Open ayah 100:5

    Шу (чанг-тўзон) билан (душман) жамоасининг ўртасига кириб келадиган (от)ларга қасамки;

  6. إِنَّ ٱلۡإِنسَٰنَ لِرَبِّهِۦ لَكَنُودٞ

    Open ayah 100:6

    Шак-шубҳасиз, (кофир) инсон Парвардигори (унга ато этган неъматлар)га кўрнамаклик қилгувчидир.

  7. وَإِنَّهُۥ عَلَىٰ ذَٰلِكَ لَشَهِيدٞ

    Open ayah 100:7

    Ва шак-шубҳасиз, у бунга (ўзининг бу ношукурлигига) гувоҳдир.

  8. وَإِنَّهُۥ لِحُبِّ ٱلۡخَيۡرِ لَشَدِيدٌ

    Open ayah 100:8

    Ва шак-шубҳасиз, у мол-дунё муҳаббатига жуда қаттиқ (берилгувчи)дир.

  9. ۞أَفَلَا يَعۡلَمُ إِذَا بُعۡثِرَ مَا فِي ٱلۡقُبُورِ

    Open ayah 100:9

    Ахир у билмасмики, (Қиёмат қойим бўлиб), қабрларнинг ичидаги нарсалар (жасадларга қайта жон ато этилиб, ташқарига) чиқарилганида;

  10. وَحُصِّلَ مَا فِي ٱلصُّدُورِ 

    Open ayah 100:10

    Ва диллардаги сирлар ошкор қилинганида;

  11. إِنَّ رَبَّهُم بِهِمۡ يَوۡمَئِذٖ لَّخَبِيرُۢ

    Open ayah 100:11

    Ана ўша Кунда шак-шубҳасиз, Парвардигорлари улардан (яъни, барча халойиқнинг ҳаёти дунёда қилиб ўтган ишларидан) огоҳ-хабардор-ку!

    1. И з о ҳ. Бу оятларда Қиёмат Кунида барча сирлар ошкор бўлишини эслатиш билан ҳар бир инсон ўз ҳаётини ўша Кунда шарманда бўлиб қолмайдиган тарзда ўтказиши лозим эканлиги уқтирилмоқда.