القارعة
Al-Qaari'a
Translation: Uzbek - Alauddin Mansour · Open the surah
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
ٱلۡقَارِعَةُ
Open ayah 101:1(Ўз даҳшатлари билан кишилар қалбини) қаттиқ қоққувчи (Қиёмат)!
مَا ٱلۡقَارِعَةُ
Open ayah 101:2У қаттиқ қоққувчи недур?!
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلۡقَارِعَةُ
Open ayah 101:3(Эй инсон), қаттиқ қоққувчи (Қиёмат) нима эканлигини сен қаердан билар эдинг?!
يَوۡمَ يَكُونُ ٱلنَّاسُ كَٱلۡفَرَاشِ ٱلۡمَبۡثُوثِ
Open ayah 101:4У Кунда одамлар тўзғитиб юборилган парвоналар каби бўлиб қолурлар! (Яъни, қабрларидан чиқишиб, Қиёмат даҳшатидан ўзларини ҳар ёнга уриб-тўзиб кетадилар)!
وَتَكُونُ ٱلۡجِبَالُ كَٱلۡعِهۡنِ ٱلۡمَنفُوشِ
Open ayah 101:5Тоғлар эса титилган жун каби (осмонда учиб юрадиган) бўлиб қолур!
فَأَمَّا مَن ثَقُلَتۡ مَوَٰزِينُهُۥ
Open ayah 101:6Бас, энди (у кунда) кимнинг тортилган (яхши амаллари) оғир келса,
فَهُوَ فِي عِيشَةٖ رَّاضِيَةٖ
Open ayah 101:7Яна ўша (ҳар бир инсон) рози бўладиган — орзу қиладиган ҳаётда бўлур.
وَأَمَّا مَنۡ خَفَّتۡ مَوَٰزِينُهُۥ
Open ayah 101:8Энди кимнинг тортилган (яхши амаллари) енгил келса,
فَأُمُّهُۥ هَاوِيَةٞ
Open ayah 101:9Унинг жойи «жарлик»дир!
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا هِيَهۡ
Open ayah 101:10Унинг нима эканини қаердан ҳам билар эдинг?!
نَارٌ حَامِيَةُۢ
Open ayah 101:11(У) қизиган дўзахдир!