التكاثر

At-Takaathur

Competition · Surah 102 · Ayahs: 8 · Meccan

Translation: Uzbek - Alauddin Mansour · Open the surah

بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ

  1. أَلۡهَىٰكُمُ ٱلتَّكَاثُرُ

    Open ayah 102:1

    (Эй инсонлар), сизларни (мол-дунё) тўплаб-кўпайтириш машғул қилди!

  2. حَتَّىٰ زُرۡتُمُ ٱلۡمَقَابِرَ

    Open ayah 102:2

    Сизлар то қабрларни зиёрат қилгунларингизча (яъни, ўлиб, қабрга киргунларингизча сизларни мол-дунё тўплаб-кўпайтириш машғул қилди!)

    1. И з о ҳ. Дарҳақиқат, бутун ҳаётларида Аллоҳ таолога бирор кун ибодат қилмасдан мол-дунёга сиғиниб ўтадиган кимсалар жуда кўпдир. Бу хусусда Пайғамбаримизнинг Саҳиҳул-Бухорийда ривоят қилинган бир ҳадислари ўта ибратлидир: «Маййитнинг-ўликнинг ортидан уч нарса эргашиб боради ва кейин у учовидан иккиси қайтиб кетади, бири эса ўлик билан бирга қолади — унга бола-чақаси, мол-дунёси ва шу дунёда қилган амаллари эргашиб боради-да, сўнгра бола-чақаси ва мол-дунёси яна қайтиб кетади, қилиб ўтган амаллари эса у билан бирга қабрда қолади».
  3. كَلَّا سَوۡفَ تَعۡلَمُونَ

    Open ayah 102:3

    Йўқ, сизлар яқинда (бу қилмишларингизнинг оқибатини) билурсизлар!

  4. ثُمَّ كَلَّا سَوۡفَ تَعۡلَمُونَ

    Open ayah 102:4

    Яна бир бор йўқ, сизлар яқинда билурсизлар.

  5. كَلَّا لَوۡ تَعۡلَمُونَ عِلۡمَ ٱلۡيَقِينِ

    Open ayah 102:5

    Йўқ, агар сизлар (дунёга қул бўлиб қолишнинг оқибати нима эканлигини) аниқ билиш билан билсаларингиз эди, (унга қул бўлиб қолмас эдингизлар)!

  6. لَتَرَوُنَّ ٱلۡجَحِيمَ

    Open ayah 102:6

    Қасамки, албатта сизлар дўзахни кўрурсизлар!

  7. ثُمَّ لَتَرَوُنَّهَا عَيۡنَ ٱلۡيَقِينِ

    Open ayah 102:7

    Яна бир бор қасамки, сизлар уни аниқ кўриш билан кўрурсизлар!

  8. ثُمَّ لَتُسۡـَٔلُنَّ يَوۡمَئِذٍ عَنِ ٱلنَّعِيمِ

    Open ayah 102:8

    Сўнгра ана ўша Кунда албатта (ҳаёти дунёда сизларга ато этилган барча) неъматлар тўғрисида масъул бўлурсизлар.