الهمزة
Al-Humaza
Translation: Uzbek - Alauddin Mansour · Open the surah
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
وَيۡلٞ لِّكُلِّ هُمَزَةٖ لُّمَزَةٍ
Open ayah 104:1Барча (кишиларга дилозорлик қилиб, уларнинг обрўларини тўкиб юрадиган) бўҳтончи-ғийбатчига ҳалокат бўлгай.
ٱلَّذِي جَمَعَ مَالٗا وَعَدَّدَهُۥ
Open ayah 104:2У (фақат) мол тўплаган ва ўша (мол-дунё)ни ҳисоб-китоб қилиб (бирон савобли ишга сарфламасдан) юрган кимсадир.
يَحۡسَبُ أَنَّ مَالَهُۥٓ أَخۡلَدَهُۥ
Open ayah 104:3У (топган) мол-дунёси ўзини мангу (ўлмайдиган) қилиб қўйган, (деб ўйлаб юрган кимсадир).
كَلَّاۖ لَيُنۢبَذَنَّ فِي ٱلۡحُطَمَةِ
Open ayah 104:4Йўқ, (унинг бу ҳисоб-китоби бекордир)! Қасамки, албатта у чилпарчин қилгувчи (дўзах)га ташланур!
وَمَآ أَدۡرَىٰكَ مَا ٱلۡحُطَمَةُ
Open ayah 104:5(Эй инсон), чилпарчин қилгувчи нима эканлигини сен қаердан билар эдинг?!
نَارُ ٱللَّهِ ٱلۡمُوقَدَةُ
Open ayah 104:6(У) Аллоҳнинг ёқиб қўйилган бир оловидирки,
ٱلَّتِي تَطَّلِعُ عَلَى ٱلۡأَفۡـِٔدَةِ
Open ayah 104:7(ўз алангаси билан баданларни тешиб ўтиб) юракларга қадар етур!
إِنَّهَا عَلَيۡهِم مُّؤۡصَدَةٞ
Open ayah 104:8Албатта (у олов) уларнинг (кофирларнинг) устида қопланиб қолгувчидир (яъни, на улар жаҳаннам қаъридан қутулиб чиқа олурлар ва на улар нафас олишлари учун бир ютум тоза ҳаво қилур)!
فِي عَمَدٖ مُّمَدَّدَةِۭ
Open ayah 104:9(У кофирлар жаҳаннамда) узундан-узун устунларга (занжирлар билан) боғлаб қўйилган ҳолларида (бўлурлар).