الفيل
Al-Fil
Translation: Uzbek - Alauddin Mansour · Open the surah
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
أَلَمۡ تَرَ كَيۡفَ فَعَلَ رَبُّكَ بِأَصۡحَٰبِ ٱلۡفِيلِ
Open ayah 105:1(Эй Муҳаммад алайҳис-салоту вас-салом), Парвардигорингиз фил эгаларини қандай (ҳалок) қилганини кўрмадингизми?
أَلَمۡ يَجۡعَلۡ كَيۡدَهُمۡ فِي تَضۡلِيلٖ
Open ayah 105:2У зот уларнинг (Каъбатуллоҳни вайрон қилиш учун қўллаган барча) ҳийла-найрангларини баробод қилмадими?
وَأَرۡسَلَ عَلَيۡهِمۡ طَيۡرًا أَبَابِيلَ
Open ayah 105:3У зот уларнинг устига тўп-тўп қушларни юбориб,
تَرۡمِيهِم بِحِجَارَةٖ مِّن سِجِّيلٖ
Open ayah 105:4Уларнинг устига сополдан бўлган тошларни отадиган (қушларни юбориб),
فَجَعَلَهُمۡ كَعَصۡفٖ مَّأۡكُولِۭ
Open ayah 105:5Уларни (қурт-қумурсқалар томонидан) чайнаб ташланган сомон каби (илма-тешик) қилиб юборди!
- И з о ҳ. Ривоят қилинишича, қушлар томонидан отилган ҳар бир тош бир кофирнинг бошидан тешиб кириб, остидан чиқиб кетган экан.