الفاتحة
Al-Faatiha
Translation: Uzbek - Alauddin Mansour · Open the surah
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
Open ayah 1:1Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан (бошлайман).
ٱلۡحَمۡدُ لِلَّهِ رَبِّ ٱلۡعَٰلَمِينَ
Open ayah 1:2Ҳамду сано бутун оламлар Парвардигори Аллоҳ учундир.
ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
Open ayah 1:3Меҳрибон ва Раҳмли.
مَٰلِكِ يَوۡمِ ٱلدِّينِ
Open ayah 1:4Жазо (Қиёмат) кунининг Эгаси — Подшоҳи.
- И з о ҳ. Мақтов-олқишга ҳақдор бўлиш учун башар оламига подшоҳ бўлишнинг ўзигина кифоя қилмайди. Балки коинотдаги барча сайёралар ва улардаги бор жонли-жонсиз мавжудотнинг ҳаммаси устидан илму ҳикмат ва раҳм-шафқат билан эгалик қиладиган, бундан ташқари, Охиратдаги ҳисоб-китоб кунида ҳам ягона подшоҳ бўлган Аллоҳ таолониг Ўзигина ҳамду санога лойиқ Зотдир.
إِيَّاكَ نَعۡبُدُ وَإِيَّاكَ نَسۡتَعِينُ
Open ayah 1:5Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина мадад сўраймиз.
- И з о ҳ. Яъни, Сендан ўзганинг олдида бошимизни эгмаймиз ва Сендан ўзгага ёрдам сўраб илтижо ҳам қилмаймиз.
ٱهۡدِنَا ٱلصِّرَٰطَ ٱلۡمُسۡتَقِيمَ
Open ayah 1:6Бизларни Тўғри Йўлга йўллагайсан.
صِرَٰطَ ٱلَّذِينَ أَنۡعَمۡتَ عَلَيۡهِمۡ غَيۡرِ ٱلۡمَغۡضُوبِ عَلَيۡهِمۡ وَلَا ٱلضَّآلِّينَ
Open ayah 1:7У шундай зотларнинг йўлики, Сен Ўзинг уларга инъом қилгансан — улар ғазабга дучор бўлмаган ва залолатга кетмаган — адашмаганларнинг йўлидир.
- И з о ҳ. Мазкур зотлар — барча пайғамбарлар, ҳақиқий иймон-эътиқод эгалари ва ўз ақидалари йўлида жонларини фидо қилган кишилардир. Намозда ушбу сурани ўқигандан сўнг «Омийн» дейиш мустаҳабдир, маъноси «Эй Аллоҳ, ижобат қилгин», демакдир. «Омийн» уламолар иттифоқига кўра, «Фотиҳа» сурасидан бир оят эмас, шунинг учун уни Мусҳафда ёзилмаслигига иттифоқ қилганлар.