الماعون
Al-Maa'un
Translation: Uzbek - Alauddin Mansour · Open the surah
بِسۡمِ ٱللَّهِ ٱلرَّحۡمَٰنِ ٱلرَّحِيمِ
أَرَءَيۡتَ ٱلَّذِي يُكَذِّبُ بِٱلدِّينِ
Open ayah 107:1Динни (Охиратдаги жазони) ёлғон, дейдиган кимсани(нг қандай кимса эканлигини) кўрдингизми — билдингизми?
فَذَٰلِكَ ٱلَّذِي يَدُعُّ ٱلۡيَتِيمَ
Open ayah 107:2Бас, бу етим-есирни (қўполлик билан) ҳайдаб соладиган,
وَلَا يَحُضُّ عَلَىٰ طَعَامِ ٱلۡمِسۡكِينِ
Open ayah 107:3Ва (кишиларни) мискин-бечорага таом беришга тарғиб қилмайдиган кимсадир.
- И з о ҳ. Яъни кимки «иймон келтирганман» деса-ю, аммо етим-есирнинг ҳаққидан қўрқмаса, бечора-мискинларнинг бошини силаб меҳрибонлик қилмаса, у динни инкор қилгувчи кимсалар билан баробардир.
فَوَيۡلٞ لِّلۡمُصَلِّينَ
Open ayah 107:4Бас, «намозхон»ларга ҳалокат бўлгайки,
ٱلَّذِينَ هُمۡ عَن صَلَاتِهِمۡ سَاهُونَ
Open ayah 107:5Улар намозларини «унутиб» қўядиган кимсалардир.
ٱلَّذِينَ هُمۡ يُرَآءُونَ
Open ayah 107:6Улар риёкорлик қиладиган;
وَيَمۡنَعُونَ ٱلۡمَاعُونَ
Open ayah 107:7Ва рўзғор буюмларини ҳам (кишилардан) манъ қиладиган (яъни, бирон кишига фойдалари тегмайдиган) кимсалардир!